Линклар

Йилига 800 минг одам контрабанда ӄилинмоӄда


Фарангис Саид Жаҳоннинг кўпгина минтаӄалари каби Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон ҳам одам контрабандаси муаммосига юз тутмоӄда. Озодлик радиосининг Прага ӄароргоҳида журналистлар билан мулоӄотда бўлган АҚШ Давлат Котибининг одам контрабандаси бўйича махсус маслаҳатчиси, элчи Жон Миллер одам контрабандаси халӄаро ҳамжамият олдида турган энг жиддий муаммолардан бирига айланганини таъкидлаб, ҳозирда йилига 800 минг киши одамфурушлар ӄурбони бўлаётганини айтди. Уларнинг аксар ӄисми аёллар ва болалардир. Элчи Миллерга кўра, дунё мамлакатлари, шу жумладан АҚШ ҳукумати, халӄаро ва нодавлат ташкилотларининг мазкур муаммога ӄарши олиб бораётган кураши кенг кўламли бўлса-да, етарли самара бермаяпти.

Жон Миллер одам контрабандасини аслида ӄулдорлик, деб аташ лозим, деб фикр бидирар экан, унга ӄарши кураш учун АҚШ ҳукумати 120 миллион доллар ажратганини маълум ӄилади. Бу маблағнинг бир ӄисми грантлар шаклида Марказий Осиё мамлакатларига ҳам берилмоӄда. Шунингдек, америкалик мутахассислар минтаӄа ҳукуматлари ҳамда нодавлат ташкилотларига тавсиялар кўринишида ёрдам бермоӄда.

Ўзбекистондан ғайриӄонуний равишда хорижга олиб кетилаётган аёлларнинг каттагина ӄисми чет элларда фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур ӄилиняпти. Бу ишга ҳатто Президент Ислом Каримовнинг ӄизи Гулнора ӄўл ургани ҳаӄида айрим маълумотлар пайдо бўлган. Ёдингизда бўлса, азиз тингловчи, мазкур масала 2003 йил октябр ойида ҳатто АҚШ Конгрессининг Намояндалар Палатасида муҳокама ӄилинган эди. Ўшанда Сенатор Шелли Беркли ўзбекистонлик аёлларни фоҳишалик учун Бирлашган Араб Амирликларига олиб чиӄишда Гулнора Каримова ҳам ӄатнашаётгани ва бу ишдан даромад олаётгани ҳаӄида ташвишли маълумотлар борлигини айтган эди:

”Менда Ўзбекистон Президенти ӄизи томонидан фоҳишалик ӄилиш учун хорижга олиб чиӄилган аёлларнинг ёзма кўрсатмалари бор. Истасангиз, уларни сизга ҳам таӄдим этишим мумкин.”

Сенатор Шелли Берклининг бундай таклифига Намояндалар Палатаси Комиссияси йиғилишида ӄатнашган АҚШ Давлат Котибининг Европа ва Евроосиё масалалари бўйича ёрдамчиси Элизабет Жонс шундай жавоб берган эди:

”Гулнора Каримованинг ўзи одам контрабандасига киришгани ҳаӄида кеча эшитдим. Мен дарҳол Давлат Департаментининг одам контрабандаси бўйича экспертларидан масалани ўрганиб чиӄишни сўрадим.”

Бу АҚШ Конгрессида бундан бир неча ой олдин ўтказилган йиғилишда билдирилган фикрлар эди.

5 август куни Озодлик радиоси мухбирлари билан учрашган элчи Жон Миллер ўтган йилда АҚШ ҳукумати одам контрабандасига даҳлдорларга нисбатан санкциялар ӄўллаш ҳаӄида ӄонун ӄабул ӄилингани тўғрисида гапирди.

АҚШ Давлат Департаменти 2003 йил июн ойида одам контрабандасига бағишлаб, эълон ӄилган ҳисоботида мамлакатлар рейтингини тузган эди. Унда Ўзбекистон вазият энг ёмон бўлган мамлакатлар рўйхатидан ўрин олган. Элчи Жон Миллер:

”Ўтган йил июн ойги ҳисоботимизда учинчи, яъни вазият энг ёмон бўлган гуруҳга 15 мамлакат киритилган бўлиб, улар орасида Грузия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркия ва Грециялар бор эди. АҚШ ӄонунларига кўра, ушбу мамлакатларга вазиятни яхшилаш учун 3 ой муҳлат берилди. Акс ҳолда, уларга нисбатан санкциялар жорий этилиши мумкин эди.”

АҚШ расмийсига кўра, ушбу мамлакатлар, хусусан Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик натижасида масалада маълум илгари силжишга эришилган. Жон Миллер бу хусусда шундай деди:

”Бу мамлакатларнинг баъзилари, хусусан Грузия, Қозоғистон, Туркия, Греция, Ўзбекистон, Босния ва Герцеговина муҳим ишлар ӄилишди. Хусусан, потенциал ӄурбонлар орасида огоҳлантирувчи маълумот тарӄатилди, ҳуӄуӄ-тартибот органлари учун тренинглар ўтказилди, нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга ӄўйилди. Натижада ушбу мамлакатлар учинчидан иккинчи ўринга кўтарилди.

Аммо, дейди сўзида давом этиб Жон Миллер, бу билан одам контрабандаси муаммоси ҳал этилганича йўӄ. Чунки, АҚШ расмийсига кўра, муаммо илдизлари аслида ӄашшоӄлик ва иӄтисодий ӄийинчиликларда бўлиб, халӄ фаровонлигини таъминламай, одам савдосига чек ӄўйиб бўлмайди.
XS
SM
MD
LG