Линклар

Мигрантлар муҳофазаси: уни ким таъминлайди?


Феруза Ўзбекистонликларнинг кўпчилиги, асосан, вилоятларда яшовчиларнинг қўшни Қозоғистон ёки Россия, йўлини қилганлари эса қарз ҳавола қилиб бўлса-да, Ғарб давлатларига мавсумий иш излаб кетмоқда.

Вилоятлардан бирида яшовчи Ҳамида аянинг таъкидлашича, ҳамқишлоқларининг Россияга кетаётганига сабаб етишмовчиликдир. Уларнинг кўпчилиги 20-30 ёш орасидаги йигитлар. Ўзга юртларга иш излаб кетаётганлар орасида хотин-қизлар ҳам бор. Хорижга ишга кетганларнинг баъзилари яхшигина пул топмоқда. Бироқ улар орасида касал бўлиб ёки бир тийинсиз қайтаётганлари ҳам учраб туради.

Россияга ишлаш учун кетаётган ўзбекистонликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизми ишлаб чиқилганми?

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати вакилининг билдиришича, бундай механизмнинг ҳаётга тадбир этилиши учун Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар Москвадаги элчихона ҳузурида фаолият кўрсатадиган консуллик бўлимига мурожаат қилиши ва у ерда рўйхатдан ўтиши керак. Бироқ Россияда ишлашга келган ўзбеклар элчихона ва консуллик бўлими ҳақида ҳеч нарса билмайди ёки билса ҳам рўйхатдан ўтмайди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Толиб Ёқубовнинг сўзларига қараганда, мамлакат фуқаролари паспортида паспорт соҳиби Ўзбекистон ҳукумати ҳимоясида экани ёзиб қўйилган. Бироқ амалда ҳукумат уларни ҳимоя қилмаётир. Улар ҳеч қандай муҳофазага эга эмас. Россияда ўзбек фуқаролари қулларча ишлаяпти. Ўзбеклар таҳқирлар остида бўлса-да, пул топиш илинжидадир.

Ўзбекистон ташқи миграция ва меҳнат агентлиги вакили Инъом Холбоевнинг эътирофича, ҳақиқатан ҳам юз минглаб фуқаролар иш излаб хорижга чиқиб кетмоқда. Лекин уларнинг қарийб барчаси ноқонуний йўл билан мамлакатни тарк этаётир. Бу муаммони агентлик ҳал эта олмайди. Шунингдек, агентлик ноқонуний мигрантларнинг муҳофазасини ҳам таъминламайди.

Маҳаллий инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроевнинг фикрича, миграция масаласини ҳал қилиш, мигрантларнинг қонуний ҳимоясини таъминлаш учун Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида келишувлар бўлиши лозим. Ҳозир эса бу турдаги ҳужжат мавжуд эмас.
XS
SM
MD
LG