Линклар

Қирғизистондаги Россия ҳарбий базаси ҳарбийлари сони шу йил охирига қадар икки бараварга кўпаяди.


Самандар

Бу ҳақда Россия ҳаво кучлари қўмондони генерал Владимир Михайлов “Итар-Тасс” ахборот агентлигига билдирди.
Михайлов Қирғизистондаги ҳарбий базани кенгайтириш лойиҳаси тайëрлиги ва яқин вақт ичида ҳукумат томонидан маъқулланиши кутилаëтганини айтди.

Ўтгани йилнинг октябрида Россия Президенти Владимир Путин Бишкекдан 20 километр нарида жойлашган Қант ҳарбий базасини расман очиш учун Қирғизистонга борган эди.

База айни пайтда 20та учоққа эга бўлиб¸ унда учувчи ва аскарлардан ташкил топган 700га яқин одам хизмат қилади.
XS
SM
MD
LG