Линклар

logo-print

Саудия Арабистони¸ Британия ва АҚШда террорчиликда гумон қилинаëтган шахслар қўлга олинди.


Самандар

Саудия расмийларига кўра¸ қироллик томонидан қидирувда бўлган жанггари Фосир аз- Заҳраний пайшанба кечқурун қўлга олинган.
Аз-Заҳраний Саудия Арабистонида юз берган бир неча портлашларга алоқадорликда айбланмоқда. У қироллик томонидан қидирилаëтган 26 террорчидан биридир.

Британияда эса¸ террорчиликда гумон қилиниб 12 одам қўлга олинди.
Қўлга олинганлар ичида “Ал-Қайда” гуруҳининг аъзоси Абу Исо ал-Ҳинди ҳам бор. У Лондондаги Хитроу аэропортига ҳужум уюштиришни режалаштираëтганликда айбланмоқда.
АҚШнинг Олбани шаҳридаги масжиднинг икки етакчиси ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қўлга олинди. Улар ҳам террорчилик ҳаракатларига мансубликда гумон қилинмоқда.
Ўтган ҳафтада Покистон расмийлари томонидан “Ал-Қайда” гуруҳига алоқадорликда гумон қилиниб ¸ икки киши қўлга олинган эди. Хабарларга қарагданда¸уларга тегишли компютер файллари мусодара қилинганлиги¸ бу каби аксил террор амалиëтларининг ўтказилишга сабаб бўлган.
Маълумотларда компютер файлларида террорчиларнинг АҚШга қарши ҳужум уюштириш режаси ëзилгани қайд этилади.
XS
SM
MD
LG