Линклар

Бугун Ироқнинг бир неча шаҳарида АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлар билан радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садр тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар юз берди.


Самандар

Нажафда АҚШ ҳарбийлари вертолëтлардан жанггариларга қарата ҳужум уюштирган бўлса¸ Насирия¸Басра ва Амаро шаҳарларида Британия ва Италия қўшинлари жанггариларга қарши уруш олиб борди.
Тўқнашувлар оқибатида 2 денгиз пиëдаси ҳалок бўлди.
Ироқ Соғлиқни Сақлаш вазирлигига кўра¸ кеча АҚШ ҳарбийлари ва Мўқтадо ас-Садр тарафдорлари бўлган шиалар ўртасида юз берган тўқнашувларда 19 киши ҳалок бўлган.
Кеча тунда Италия ҳарбийлари Ас-Садр тарафдорларига қарши ҳужум уюштирди.
Бугун Эрон собиқ президенти Акбар Ҳошим Рафшанжоний жума намозида АҚШ ҳарбийларининг Ироқда шиа мусулмонларига қарши ҳужум уюштирганлигини танқид қилди.
Рафшанжоний бундай ҳодисалар мусулмон давлатларида АҚШга нисбатан салбий муносабат уйғотиши ва кўплаб зўравонликларга сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG