Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:22

Покистонда аксил террор амалиётлар давом этмоқда


Сўнгги ҳафталар давомида Покистон ҳукумати мамлакатнинг турли минтақа ва шаҳарларида “Ал-Қайда” ва Толиблар жанггариси эканликда гумон қилинган ўнлаб шахсларни қўлга олди. Уларни сўроқ қилиш жараёнида олинган маълумотлар террорчиларнинг АҚШ ва Британиядаги муҳим объектларга қарши ҳужум уюштиришни режалаётгани маълум бўлди. Бунинг оқибатида эса АҚШ ва Британияда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Ф.С.: Ҳасанжон, Покистон ҳукумати терроризмга қарши курашда яна қандай маълумотларни қўлга киритди?

Ҳ.: Фарангис, Покистон расмийлари мамлакатнинг Афғонистон билан чегарадош қайси минтақаларида “Ал-Қайда” раҳбарлари яширинган бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги янги маълумотлар қўлга киритганини билдирди. Бу маълумотлар ҳибсга олинган Муҳаммад Наим Нур Хон ва унинг шериги, компютер бўйича мутахассис Абу Талханинг компютеридаги файлларни ўрганиш орқали аниқланган. Маълумотларга кўра, улар “Ал-Қайда” раҳбарлари ўртасида ўзаро электрон почта мулоқотини уюштирганлар.

Ф.С.: Покистон расмийлари қўлга туширган компютерда яна қандай маълумотлар бўлган?

Ҳ.: Фарангис, “Файненшл Таймс” газетасининг шанба куни маълум қилишича, хавфсизлик ходимлари компютердан топилган маълумотлар асосида аввал маълум бўлмаган учта жойни аниқлаганлар. Ўша жойларда “Ал-Қайда” раҳбарлари яширингани тахмин қилинмоқда.

Покистон разведкаси қўлга киритган дастлабки маълумотларга кўра, учта жойнинг ҳар бирида 50тадан 70тагача яхши қуролланган жанггари бўлиши мумкин.

Покистон хавфсизлик хизмати 3 август куни қўлга олинган Аҳмад Халқан Ғайлоний берган маълумотларга ҳам асосланиб террор кампаниясини давом эттирмоқда. Маълумки, Ғайлоний 1998 йилда Американинг Шарқий Африкадаги иккита элчихонасига қарши бомба ҳужумлари уюштирганликда айбланган.

Хабарларга кўра, ҳозирда Покистон расмийлари қўлга киритилган маълумотларни диққат билан таҳлил қилмоқдалар.

Ф.С.: Ҳасанжон, бундан бир неча ой олдин Покистон ҳарбийлари Афғонистон билан чегарадош минтақада “Ал-Қайда” гуруҳи жанггарилари қуршовга олингани, шиддатли отишмалар - жанггарилар орасида “Ал-Қайда” гуруҳининг юқори лавозимли раҳбари борлигидан далолат беряпти, қабилида шов-шувли хабарлар тарқатган эди. Аммо кейинчалик бу даъволар нотўғри бўлиб чиқди. Покистондаги сўнгги воқеалар ҳам аввалгиси каби якун топмасмикан?

Ҳ.: Фарангис, ғарб ахборот агентликлари, хусусан Ройтер ахборот агентлигининг Покистондаги разведка манбасига асосланиб хабар қилишича, Покистоннинг Лаҳор шаҳрида ҳибсга олинган Муҳаммад Наим Нур Хон разведка ходимлари билан ҳамкорлик қилмоқда. Агентликнинг яна билдиришича, у ал-Қайда гуруҳи аъзоси эканини ва гуруҳ раҳбарлари ўртасидаги электрон алоқани мувофиқлаштириш билан шуғулланганини тан олган. Покистондаги разведка манбаларига кўра, Наим Нур Хон ал-Қайда аъзоларини тутишда ёрдам беришини айтган. У электрон почта орқали ҳамкорларига кодланган мактуб жўнатганида, айни кўринишда жавоб мактубини олган.
Расмийлар Нур Хон ҳақиқатан ҳам компютер соҳасини яхши билишини айтдилар. Америкалик разведка агентлари эса Наим Нур Хон тажрибали хакер эканини айтганлар.

Раҳмат Ҳасанжон.
XS
SM
MD
LG