Линклар

logo-print

Ироқ исёнчи гуруҳи томонидан АҚШнинг гаровга олинган фуқароси қатл этилганлиги тўғрисидаги ахборот нотўғри бўлиб чиқди.


Абдуллоҳ Эргаш

Аввалги хабарларда Сан-Франциско шаҳрида яшовчи Бенжиамин Бандерфорд қатл этилганлиги ва қатл лавҳаси интернет сайтларидан бирига жойлаштирилгани ҳақида маълумот берилган эди.
“Ассошиэйтед Пресс” ахборот агентлиги Сан-Францискода Бенжиамин Бандерфорд билан боғланишга муваффақ бўлган. У агентликка ўзининг қатл этилаётганлиги тўғрисидаги видеолавҳани Ироқ муаммосига жамоатчилик диққатини жалб қилиш мақсадида жойлаштирганлигини билдирган.
Кеча Туркиянинг гаровда ушлаб турилган икки фуқароси қатл этилган эди. Охирги 4 ой ичида Ироқ исёнчи гуруҳлари томонидан гаровга олинган 10 киши қатл этилди. Гаровда яна 20 дан ортиқ киши ушлаб турилибди.
XS
SM
MD
LG