Линклар

Австралияда собиқ дипломатлар ва собиқ Мудофаа вазирлари Бош Вазир Жон Хауардни Ироқ уруши борасида жамоатчиликка ёлғон маълумотлар берганликда айбламоқдалар.


Қирқ уч киши имзо чеккан очиқ хатда, Австралия Бош Вазири Ироқнинг оммавий қирғин қуроли яратишига йўл қўймаслик борасида АҚШни қўллаб-қувватлашини айтган эди, деб эслатилади. “Бироқ, кейинроқ маълум бўлишича, бу урушдан асосий мақсад Саддам Хусайнни ҳокимиятдан ағдариш бўлган экан”,-деб ёзилади очиқ хатда.
Австралия Бош Вазири эса ўзига қўйилган айбловларни рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG