Линклар

АҚШ Федерал Қидирув Бюроси Ироқ исёнчилари томонидан ўзининг қатл этилганлиги тўғрисидаги видеотасвирни интернетга жойлаштирган сан-францисколик Бенжиамин Вандерфорд иши юзасидан текширув бошлади.


Федерал Қидирув Бюроси Вандерфорд қилган иш жиноят ҳисобланадими, деган саволга жавоб топиши керак.
Вандерфорд ўзини Ироқ исёнчи гуруҳи томонидан қатл этилаётганлиги тўғрисидаги видеотасвирни калифорниялик дўсти ёрдамида “Ал-Арабия” телеканали орқали намойиш этилишига муваффақ бўлган эди. Вандерфорднинг ўзи бу борада буларни айтди:
- Менимча бу ҳаракатимни беодоблик деб топишади. Лекин одамлар бу масалага боғлиқ бўлган муҳим муаммоларни тушиниб етадилар, деб ўйлайман. Биринчидан, бундай видеотасвирларни суратга олиш , иккинчидан эса, матбуотни бу видеотасвирлар ҳақиқий эканлигига ишонтириш жуда осон.
XS
SM
MD
LG