Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:32

“Истиқлол” саккиз ёшда


Басира Бухорода фаолият кўрсатадиган “Истиқлол” нодавлат телевидениеси бу йил саккиз ёшга тўлди.

Телевидение раҳбари Бахшилло Бозоровнинг билдиришича, “Истиқлол” 1996 йилда – Бухоро шаҳрининг 2500 йиллиги нишонланадиган йилда ташкил этилган. Шу боис, янги телевидение илк дастурларини мазкур юбилей билан боғлиқ тадбирларни ёритишга бағишлаган.

“Истиқлол” телевидениеси кўрсатувлари кун ора икки соатдан эфирга узатилади. Унинг кўрсатувларини Бухоро шаҳри ва вилояти аҳли кўриш имкониятига эга. “Истиқлол” дастуридан ижтимоий-иқтисодий кўрсатувлар, янгиликлар, турли мавзулардаги танқидий материаллар ўрин олган.

Б.Бозоровнинг сўзларига қараганда, телевидение ҳозирги вақтда ёшлар ҳаётига кўпроқ эътибор қаратмоқда. Ёшларнинг билим даражасини кўтаришга, маънавиятини юксалтиришга хизмат қиладиган махсус ток-шоу ташкил этилган.

Б.Бозоровнинг айтишича, “Америка овози” телевидениеси ва “Интерньюс” халқаро ташкилоти “Истиқлол”нинг яқин ҳамкорлари ҳисобланади.

Аксарият нодавлат телевидениеларда бўлгани каби “Истиқлол” олдида турган муаммолардан бири ҳам техникавий таъминотдаги оқсоқликдир. Б.Бозоров ушбу муаммо аста-секинлик билан ҳал этилаётгани, бугунги кунда барча кўрсатувлар рақамли технология асосида ишловчи асбоб-ускуналарда тасвирга олиниб, монтаж қилинаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG