Линклар

logo-print

Марказий газеталар шарҳи


Шайбон “Ҳуррият” газетасининг 4 август сонида журналист Топилжон Жалоловнинг Андижон вилояти Марҳамат туманида чоп этилувчи “Оқ олтин” газетаси бош муҳаррири Тошпўлат Тешабоев билан суҳбати “Туман газеталари: муассис қаёққа қараяпти?” сарлавҳаси остида чоп этилди. Т.Тешабоев туманларда маҳаллий ҳокимликлар муассислигида чоп этиладиган газеталар хусусида фикр юритар экан, жумладан, бундай дейди: “Ҳокимликлар муассис бўлган газеталарга маълум даражада чеклашлар борлигини очиқ тан олишимиз керак. Масалан, айрим туман газеталари фақат қишлоқ хўжалиги материалларини чоп этишади. Туман ижтимоий-сиёсий ҳаётининг бошқа соҳалари эътибордан четда қолади. Ҳар хил кўргазмали семинар бўлиб ўтгани, учрашув ва тадбирлар уюштирилгани, ариқ-зовур чопиш ёки маҳаллий ўғит жамғариш ҳақидаги хабар ва мақолаларни ҳеч ким қизиқиб ўқимайди. Бунинг устига саҳифа-саҳифа туман ҳокимларининг қарор ва фармойишлари, доимий бўлиб турадиган йиғилишлари тафсилотлари чоп этиладики, бу жараён муштарийлар ҳафсаласини совутади”.

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 6 август кунги сонида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти бўлими раҳбари Зиёвуддин Мансурнинг “Синов дамлари” сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Тошкентда содир булган портлашларга ўз муносабатини билдирар экан, муаллиф бундай ёзади: “Айрим оммавий ахборот воситалари бу ҳодисалар сабабини гўё мамлакатимиздаги ижтимоий муаммолар билан боғлаб изоҳлашга ҳаракат қилмоқда. Қаерда бор экан ҳеч қандай муаммоси йўқ идеал жамият? Дунёдаги қайси бир мамлакат ҳукумати ҳар бир фуқаронинг кўнглини олиб, барча истакларини муҳайё қилиб қўйган экан?! Ахир “ҳар жойни ҳам қилмагин орзу, ҳар жойда бор тошу тарозу” деган ҳикматни халқимиз бежиз айтмаган-ку!”
XS
SM
MD
LG