Линклар

logo-print

Бугун БМТ ва Судан Дарфурдаги ночор аҳволда бўлган фуқароларни яқин 30 кун ичида мамлакатнинг хавфсиз ҳудудларига кўчириш ҳақидаги келишувни имзолайди.


Самандар

Араб лигасига аъзо давлатлар Дарфурда пайдо бўлган бўҳронни тўхтатиш мақсадида ўз қўшинларини юбориш ва ҳукуматга қарши санкция эълон қилиш режасини рад этди.Араб лигаси раиси Амир Мусо Судан ҳукуматига Дарфурда пайдо бўлган бўҳронни тўхтатиш учун кўпроқ вақт кераклигини билдирди.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши¸ агар Судан Дарфурда юз берган бўҳронни тўхтатиш учун 30 кун ичида тегишли чоралар кўрмаса¸ у ҳолда ҳукуматнинг ўзига қарши жиддий чоралар кўрилишини огоҳлантирган эди.
БМТ Бош Котибининг Судандаги махсус вакили Ян Пронк журналистларга мана бундай деди:
“30 кунлик муҳлат якунига етгач¸ БМТ Хавфсизлик Кенгаши Дарфурдаги вазият юзасидан ҳисобот чиқаради. Агар сезиларли силжиш кузатилмаса¸ Кенгаш қандай чоралар кўрилиши кераклигини муҳокама қилади. Буларнинг ҳаммаси Судан ҳукумати ўз ҳудудида одамларнинг хавфсизлигини таъминлай олишга қодир эканлигини исботлаш мақсадида қилинмоқда”.
XS
SM
MD
LG