Линклар

logo-print

АҚШ расмийларига кўра¸ яқинда террорчиликда гумон қилиниб¸ қўлга олинганлар “Ал-Қайда”нинг Америкага қарши режалаштираëтган ҳужумини пучга чиқарган.


Самандар

Аммо Оқ Уй раҳбарининг хавсизлик бўйича маслаҳатчиси Франциска Тоунсенд маҳаллий телевидение орқали қилган чиқишида “Ал-Қайда”нинг Америкага қарши ҳужум уюштириш режасининг неча фоизи бартараф этилганлиги ҳақидаги саволга аниқ жавоб бермади.

АҚШ разведкаси билан ҳамкорликда Британия ва Покистон расмийлари “Ал-Қайда”га аъзо бир неча шахсни қўлга олди.
Ана шундайлардан бири Қори Сайфуллоҳ Ахтар ўтган ҳафтада Бирлашган Араб Амирликларида қўлга олиниб¸ Покистонга топширилди.
Эслатиб ўтамиз¸ “Ал-Қайда” гуруҳи томонидан Вашингтон ва Нью-Йоркдаги халқаро тузилмаларга ҳужум уюштириш хавфи аниқлангач¸ АҚШ ҳукумати у ерларда хавфсизлик чораларини кучайтирган.
XS
SM
MD
LG