Линклар

logo-print

Ҳюман Райтс Уотч БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва Ўзбекистонни танӄид ӄилмоӄда


Фарангис Саид 10 август куни Ҳюман Райтс Уотч инсон ҳуӄуӄлари халӄаро ташкилоти ўзининг навбатдаги ҳисоботини эълон ӄилди. Ушбу ҳисобот БМТ Хавфсизлик Кенгашининг аксил-террор ҳаракатларига бағишланган бўлиб, унда жаҳоннинг турли мамлакатларида ҳукуматлар террорчиликка ӄарши кураш доирасиджа инсон ҳуӄуӄларини бузаётганлари таъкидланади. Ва Ўзбекистон инсон ҳуӄуӄларини айниӄса кўп бузаётган мамлакатлардан бири сифатида келтирилади.

“Аксил-террор урушида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг етакчи рол ўйнаши учун ҳам салоҳияти, ҳам керакли имкониятлари бор. Аммо Кенгаш ўз имкониятларидан тўла фойдалана олмаяпти”.

ҲРУ ташкилотининг 10 август куни эълон ӄилинган ҳисоботи айнан шундай сўзлар билан бошланади ва аксил-террор уруши баҳонасида инсон ҳуӄуӄлари бузилаётгани, аммо Хавфсизлик Кенгаши бунинг олдини олиш учун ҳаракат ӄилмаётгани айтилади.

ҲРУ ташкилотининг БМТ бўйича ходимаси Жоана Уэшлер Озодлик радиоси мухбири билан суҳбатда буни алоҳида таъкидлаб ўтади:

”Ҳисоботнинг асосий ғояси шундан иборат-ки, глобал аксил-террор ҳаракатлари инсон ҳуӄуӄлари масаласига салбий таъсир ӄилди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши аксил-террор ҳаракатларида асосий рол ўйнамоӄда. Айни ваӄтда инсон ҳуӄуӄлари масаласи аксил-террор урушининг ӄурбонига айланди. Бироӄ, БМТ Хавфсизлик Кенгаши бу жараённинг олдини олиш учун ҳеч нарса ӄилмади. Ваҳоланки, унинг инсон ҳуӄуӄларини ҳимоя ӄилиш учун барча имкониятлари бор.

ҲРУ ҳисоботида айтилишича, АҚШ аскарларининг Ироӄдаги Абу-Ғрайб ӄамоӄхонасида маҳбусларни таҳӄирлагани АҚШ ҳукуматининг инсон ҳуӄуӄлари борасидаги сиёсатини акс эттирмоӄда. Оӄ Уй инсон ҳуӄуӄлари масаласига эътибор ӄаратмаяпти, дейилади ҳужжатда. Бунинг оӄибатида, ҳисобот муаллифлари фикрича, террорчилик ҳаракатлари камаймай, аксинча, кўпаймоӄда.

ҲРУ ҳисоботида дунёнинг беш мамлакатидаги инсон ҳуӄуӄлари соҳасидаги вазиятга алоҳида эътибор ӄаратилади. Улар Миср, Ўзбекистон, Малайзия, Марокаш ва Швеция бўлиб, ушбу мамлакатлар ҳукуматлари олиб бораётган сиёсат мисолида инсон ҳуӄуӄларини поймол ӄилиш амалиёти глобал тус олгани таъкидланади.

Хўш, нима сабабдан дунёнинг деярли 200 мамлакатидан айнан шу бештаси, хусусан Ўзбекистон ҳисоботда алоҳида таҳлил ӄилинди? ҲРУ ташкилотининг Нью-Йорк ӄароргоҳи ходимаси Жоана Уэшлер мазкур саволга шундай жавоб беради:

”Ўзбекистондаги репрессиялар мисли кўрилмаган даражага етди. Масалан, ӄийноӄлар натижасида ўлган маҳбуслар сони ниҳоятда баланд. Сўнгги 3 йил давомида Ўзбекистон ҳукумати диндорларга ӄарши ҳаракатларини аксил-террор амалиёт, деб изоҳламоӄда.

Жоана Уэшлер фикрича, Ўзбекистон ва номлари юӄорида келтирилган бошӄа мамлакатлардаги вазиятнинг ёмонлашаётганига сабаб бўлаётган яна бир омил шундан иборат-ки, бу давлатлар АҚШ ҳамкори ҳисобланади. Шу боис уларнинг Ғарб мамлакатлари томонидан кескин танӄид ӄилиниши эҳтимоли камаймоӄда.

ҲРУ ўз ҳисоботида вазиятни яхшилаш учун БМТ Хавфсизлик Кенгашига ӄатор тавсиялар беради.

”Биз Хавфсизлик Кенгашининг инсон ҳуӄуӄларига алоҳида эътибор ӄаратиши ва инсон ҳуӄуӄларининг устувор масала эканини урғулашини истардик. Инсон ҳуӄуӄлари аслида аксил-террор амалиётларидан айри эмас, балки у билан чамбарчас боғлиӄ бўлган масаладир. Инсон ҳуӄуӄларини поймол ӄилиб, террорчиликка ӄарши курашиб бўлмайди,” - дея таъкидлайди ҲРУ ташкилоти ходимаси Жоана Уэшлер .
XS
SM
MD
LG