Линклар

Ўзбек журналистлари халқаро журналистика стандартларини ўрганди


Феруза Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида Буюк Британиянинг Уруш ва тинчликни ёритиш институти – IWPR томонидан журналистиканинг халқаро стандартлари мавзуида икки кунлик семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондан мустақил ҳамда нодавлат ташкилотлар журналистлари иштирок этди.

IWPRнинг Чимкентдаги ваколатхонаси мувофиқлаштирувчиси Ольга Дасибоеванинг сўзларига қараганда, семинарни ўтказишдан мақсад минтақа журналистларини халқаро журналистика меъёрлари билан таништиришдир. Тадбирда лондонлик мутахассислар маъруза ўқиган. Семинар иштирокчиларининг каттагина қисмини ўзбекистонликлар ташкил этган.

Мазкур семинарда иштирок этган ўзбекистонлик журналист Абдураҳмон Ташановнинг таъкидлашича, тадбир давомида халқаро журналистика қоидалари, адолат принциплари хусусида маърузалар ўқилган. Машғулотларда журналистларнинг турли шароитларда воқеъликка муносабатлари, уларнинг сиёсий жараёнлардаги иштироки мавзулари кўтарилган. Халқаро журналистика стандартларига иштирокчилар турлича баҳо берган. Баъзилар бу стандартлар холислик ва тезкорликдан иборатлигини айтса, айримлар адолат принциплари ва тезкорлик журналистиканинг асоси эканини билдирган.

А.Ташановнинг айтишича, халқаро журналистика стандартлари амал қилиши учун, аввало, шароит бўлиши лозим. Ўзбекистонда эса бундай шарт-шароит етарли эмас.

Маҳаллий журналист Сардорбек Олимовнинг фикрича, журналистикада халқаро стандарт, энг аввало, жамиятдаги сўз эркинлиги ҳамда ОАВга амалда тўртинчи ҳокимият мақоми берилишидан иборат.

Маълумотларга кўра, ушбу семинарни ўтказишдан кўзланган яна бир мақсад хорижий нашрлар учун мақолалар ёзадиган журналистлар сафини кенгайтириш, маҳаллий матбуот учун ёзиладиган мақолалар сифатини яхшилашдир.
XS
SM
MD
LG