Линклар

АҚШ Мудофаа Вазири Доналд Рамсфелд бугун Афғонистонга борди.


Доналд Рамсфелднинг Кобулда АҚШ ҳарбийлари билан учрашиши ва Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай билан музокаралар ўтказиши кўзда тутилган.

Бир оз олдин АҚШ Мудофаа Вазири Доналд Рамсфелд журналистлар билан суҳбатда бўлиб¸ толиблар ва жанггарилар Афғонистонда 9 августга белгиланган президентлик сайловини осойишта ўтказилишига ҳеч қандай тўсиқ бўла олмаслигини маълум қилди:

“ Биз толиблар ва “Ал-Қайда”нинг Афғонистоннинг чегара ҳудудларида ҳаракат қилаëтганини биламиз.Биз уларни Афғонистонни мустақил ва эркин мамлакат сифатида кўриш ниятида эмаслигини ҳам биламиз. Улар мамлакатда илгариги ўринларини эгаллаб¸ Афғонистон ҳудудидан террорчилар лагери сифатида фойдаланишни истайдилар. Уларнинг умиди рўëбга чиқмайди”
XS
SM
MD
LG