Линклар

АҚШ: Буш Марказий Разведка Бошӄармасининг янги бошлиғини тайинлади


Фарангис Саид Маълумки, бундан 3 олдин, май ойида АҚШ Марказий Разведка Бошӄармаси бошлиғи Жорж Тенет истеъфо беришини баён ӄилган, июн ойида эса истеъфога чиӄӄан эди. 10 август куни эса АҚШ Президенти Жорж Буш Марказий Разведка Бошӄармасининг янги бошлиғини тайинлагани маълум бўлди. Стратегик аҳамиятга эга бўлган ушбу лавозимга Портер Госс исмли шахс тайинланди.

Ҳамкасбим Фарангис Саид билан бугунги суҳбатимиз айнан шу мавзуда.

Хўш, Фарангис, Портер Госс ким ва нима сабабдан Президент Буш Марказий Развдека Бошӄармаси бошлиғи ӄилиб айнан шу одамни тайинлади?

ФС: Маълумотларга ӄараганда, 65 яшар Портер Госс кўп йилдан буён АҚШ Конгресси Намояндалар Палатасининг Разведка ӄўмитаси бошлиғи бўлиб ишлаган. 60-йилларда у Марказий Разведка Бошӄармасида ҳам хизмат ӄилган. Унинг профессионал разведкачи экани айтилмоӄда. Айримлар унинг разведка хизмати фаолиятини ипидан игнасигача билишини айтишмоӄда.

Ҳ: Унинг сиёсий ӄарашлари ӄандай?

ФС: Портер Госс Республикачилар партияси аъзоси. Республикачи Президент Жорж Буш, сиз айтиб ўтганингиздек, стратегик аҳамиятга эга бўлган лавозимга республикачини тайинлайди.

Ҳ: Ҳозир Америкада сайловолди кампанияси энг авжида бўлган пайтда демократлар Госснинг тайинланинишини ӄандай
ӄабул ӄилишди?

ФС: Демократларнинг Госснинг бу лавозимга тайинланишига муносабати, асосан, салбий. Улар фикрича, Президент Буш ушбу лавозимга ашаддий республикачини тайинламаслиги керак эди. Масалан, Сенат ӄошидаги Разведка ӄўмитаси раиси муовини сенатор Жон Рокфеллер ушбу лавозимга сиёсатчи, партия аъзосини тайинлаш нотўғри, дея таъкидлаб, бу унинг холислигини шубҳа остига ӄўйишини айтди. Бундан ташӄари, Демократлар Госснинг президентликка номзод Жон Керрини танӄид ӄилгани, бундан 4 ой олдин Демократлар таӄдим этган разведка фаолиятига оид ӄонун лойиҳасини эътиборсиз ӄолдирганини ҳам эслашяпти. Лекин Жон Керрининг ўзи ҳозирча Госс номзодини танӄид ӄилмади, лекин ӄўллаб-ӄувватламади ҳам.

Шуни ҳам айтиш керак-ки, 2001 йил 11 сентябр ҳодисаларидан сўнг кўплар, хусусан демократлар АҚШ Марказий Разведка Бошӄармаси ва унинг раҳбари Жорж Тенетни ҳужумларнинг олдини ололмаганлиги учун кўп танӄид ӄилишган эди. Сўнгра 11 сентябр ҳодисаларини ўрганган мустаӄил комиссия Марказий Разведка Бошӄармасини ҳужумлар ҳаӄидаги маълумотларни тегишли равишда текширмаганлик ва ваӄтида Президент Бушга узатмаганликда айблади. Ва шундан сўнг Жорж Тенет истеъфога чиӄишга мажбур бўлди. Ёдингизда бўлса, Ҳасанжон, айрим кузатувчилар ўшанда Буш Тенетни ӄурбон келтирди, деб айтишган эди.

Ҳ: Демократларнинг бундай муносабати ӄандай аҳамиятга эга?

ФС: Гап шунда-ки, Президент Буш кўрсатган номзод, яъни Портер Госс номзодини эндиликда АҚШ Конгресси тасдиӄлаши керак. Масала, хусусан, айтиб ўтганимиз, Сенат ӄошидаги Разведка ӄўмитасида кўриб чиӄилади. Ва ушбу ӄўмита раисининг муовини, Госсни танӄид ӄилган сенатор Жон Рокфеллер йиғинда иштирок этади. Номзодни тасдиӄлаш бўйича овоз бериш жараёнида эса, Рокфеллер ӄаторида президентликка номзод Сенатор Жон Керри ва унинг сафдоши, вице-президентлиикка номзод Жон Эдвардс ҳам ӄатнашади.
XS
SM
MD
LG