Линклар

Ливия портлаш қурбонларига 35 миллион доллар товон тўлашга рози бўлди.


Арол Сешанба куни Ливия ҳукумати бундан қарийб 20 йил олдин Германиянинг Берлин шаҳридаги дискотекада содир этилган портлашлар оқибатида ҳалок бўлган одамлар яқинларига ҳамда жароҳат олганларга 35 миллион доллар товон пули тўлашга рози бўлди. Мазкур келишув Ливия раҳбари полковник Муаммар Қаддафийнинг халқаро ҳамжамият билан муносабатларни яхшилаш томон ташлаган навбатдаги қадами сифатида кўрилмоқда.

1986 йил 5 апрелда Берлиндаги Ла Бел номли дискотекада кучли портлаш юз берган эди. Ушбу дискотекада одатда Ғарбий Берлинда жойлашган Америка ҳарбийлари дам олишарди. Портлаш оқибатида икки америкалик ҳарбий ва бир туркиялик хотин ҳалок бўлган ҳамда 229 киши жароҳатланган эди.

2001 йилда Берлин суди ушбу портлашларни Ливия хавфсизлик хизмати мамлакатнинг Шарқий Берлиндаги элчихонаси ëрдамида амалга оширган¸ деган қарор чиқарган. Маълум бўлишича¸ портлашлар биринчи галда Америка ҳарбийларига қарши уюштирилган. Бу иш юзасидан 4 одам қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Портлашдан кўп ўтмай мазкур ҳужумга жавобан АҚШ ҳарбий учқичлари Триполига ҳаводан ҳужум қилган. Натижада 37 киши¸ жумладан Қаддафий қизи ҳам ҳалок бўлган эди.

Портлашлар қурбонлари яқинлари ва зиëн кўрган одамларга товон пули тўлашдан Ливия кўзлаган мақсад:

2003 йил августида Ливия халқаро ҳамжамият билан алоқаларини яхшилашга қаратилган илк қадам ташлади. Мамлакат ҳукумати 1988 йилда шотландиянинг Локерби шаҳарчаси устидан учиб ўтаëтган "Пан Американ" компаниясига қарашли учқич портлатилгани оқибатида қурбон бўлганлар яқинларига ҳам товон пули тўлашга рози бўлган эди. Ҳужумда 270 одам нобуд бўлган эди.

Ливиянинг ушбу қарорига бошқа мамлакатлар муносабати:

Бир неча мамлакатлар расмийлари бу қарорни олқишладилар. Масалан Германия ҳукумати Ливияга мамлакат иқтисодиëтини ривожлантиришга ëрдам беришини билдирди. Маълумотларга кўра¸ канцлер Герҳард Шрëдер яқинда Ливияга боради. Берлин расмийларининг билдиришича¸ Германия Европа Иттифоқи билан Ливия ўртасида муносабатлар янги босқичга кўтарилиши тарафдори. Германия компаниялари Ливия иқтисодиëтини ривожлантиришда ëрдам кўрсатиш учун тайëрдир.
XS
SM
MD
LG