Линклар

Қамоқда ётишдан кўра жарима тўлаш афзал


11 август куни Наманган шаҳри жиноят ишлари судида “Эрк” демократик партиясининг Наманган вилояти бўлими раҳбари Ғуломжон Холматов устидан ўтказилаётган суд жараёни ниҳоясига етди.

Ғ.Холматов Ўзбекистон Жиноят кодекси 270-моддасининг 1-қисми бўйича, яъни ўз томорқасида тақиқланган экин – кўкнори етиштирганлик айби билан судга тортилган эди. 3 август куни бошлаган суд жараёни якунида судья Фарҳод Раҳимбоев айбланувчини энг кам иш ҳақининг 25 баробари миқдорида жаримага тортиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Ғ.Холматовнинг адвокати Қўчқор Сотволдиевнинг сўзларига қараганда, суд жараёнида қонун бузилишлари кузатилмаган бўлса-да, терговлар чоғида қўпол ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилган. Хусусан, айбланувчи соат 18 дан эртаси кунги эрталаб 6 гача сўроқ қилинган.

“Эрк” партияси раҳбарларидан бири устидан ўтказилган суд жараёнини АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, “Ҳьюман райтс уотч” ташкилоти, Бўҳронларнинг олдини олиш халқаро институти вакиллари, маҳаллий инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари кузатиб борди.

АҚШнинг Айово штати университети профессори, сиёсатшунос Эрик Магленчи ҳам суд мажлисларида кузатувчи сифатида иштирок этди. Унинг фикрича, суд ҳукми адолатсиз бўлса-да, инсон учун қамоқда ётишдан кўра жарима тўлаш афзал.
XS
SM
MD
LG