Линклар

Ҳиндистон ва Покистон ўртасида Кашмир масаласи


A. ARAL Ҳиндистон ва покистон Ички ишлар вазирларининг жорий ҳафта давомида ўтказган икки кунлик музокаралари иккала давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилашга¸ пировардида¸ минтақадаги хавфсизликни кучайтиришга қаратилган қадам¸ деб кўрилмода. Томонлар айрим мунозарали масалаларда ўз қарашларини билдиришди ва маълум келишувларга эришишди. Жанубий Осиë бўйича америкалик мутахассис Майкл Крепоннинг фикрича¸ яқин ойларда икки мамлакат кўп йиллардан буëн давом этиб келаëтган Кашмир муаммосини ҳал этишда жиддий илгари силжишга эришиши мумкин.

Покистон ва Ҳиндистон ҳукумат вакиллари ўртасида Исломободда бўлиб ўтган музокараларда тарафлар терроризм ва наркотиклар контрабандасига қарши курашда ҳамкорлик қилишга келишдилар. Икки кун давом этган музокараларда шунингдек¸ ядровий қуролга эга икки рақиб мамлакат ўртасида Кашмир минтақаси бўйича мулоқотни давом эттириш ҳамда икки томонлама савдо алоқаларини йўлга қўйиш муҳокама этилган. Покистон ҳукумати¸ муносабатларни яхшилаш рамзи ўлароқ¸ 15 сентябрга қадар 41 ҳиндистонлик маҳбус ва 400 балиқчини озод этишни маълум қилди. Bалиқчилар кемаси Покистон денгиз ҳудудига кирган пайтда қўлга олинган. Икки мамлакат ўртасидаги энг жиддий низо Кашмир минтақаси билан боғлиқ.

Деҳли ҳукумати Исломободни Кашмирдаги Ҳиндистон кучларига қарши курашаëтган жанггариларни қурол билан таъминлалаганликда ва ҳарбий тайëргарчиликдан ўтказаëтганликда айбламоқда. Исломобод эса¸ Ҳиндистонни Кашмирдаги мусулмон аҳоли инсон ҳуқуқларини оëқ ости қилаëтганликда айбламоқда. Исломобод Кашмир минтақаси мустақил бўлиши ëхуд Покистонга қўшилишини истайди.
Жорий йил бошларида Покистон ва Ҳиндистон расмийлари билан ядровий уруш хавфини камайтириш масаласида иш олиб борган америкалик мутахассис Крепоннинг айтишича¸ тарафлар муносабатларни яхшилашга интилмоқда.

"Мен учрашган Покистон раҳбарияти гўл эмас. Улар ўзларининг Кашмир бўйича позицияси амалга ошмаслигини тушунади. Шунга қарамай улар хоҳлаганлари тезда рўй бериши керак¸ деб қаттиқ туришибди"¸ - дейди америкалик мутахассис.

Унга кўра¸ Ҳиндистон кашмирликлар ҳаëтини яхшилаши ва Исломобод билан бирга минтақа иқтисодиëтини ривожлантириш соҳасида иш олиб бориши керак.

Исломободда бўлиб ўтган музокараларда Ҳиндистон ва Покистон расмийлари икки томонлама савдо ҳажмини кўпайтириш масаласини муҳокама қилдилар. Расмий статистикага кўра¸ икки мамлакат ўртасидаги йиллик савдо ҳажми 500 миллион доллардан камроқ маблағни ташкил этади. Бироқ¸ бу 2002 йилга қараганда икки баробар кўпдир.

Икки мамлакат вакиллари Исломободда музокараларни якунлагач, Кашмирда янги тўқнашувлар юз берди.
XS
SM
MD
LG