Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:59

Эроннинг ракета синови янги ташвишларга сабаб бўлмоқда


A. ARAL Чоршанба куни Эрон "Шаҳаб-3" русумли балистик ракетасининг янги турини синовдан ўтказди. Эрон расмийларига кўра¸ ракета фақат мудофаа мақсадларига қаратилган. Бироқ¸ мутахассисларнинг айтишича¸ ушбу ракеталар Исроил шунингдек АҚШнинг Ироқ ва Яқин Шарқдаги ҳарбий абъектларини нишонга олиш имкониятига эгадир

Эрон ҳукумати халқаро ҳамжамият босимларига қарамай ядровий дастурини тўхтатмаслигини маълум қилди. Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Ҳасан Руҳонийга кўра¸ Эрон ядровий муассасаларига ҳужум қилиш билан таҳдид солинаëтган бир пайтда мамлакатга бундай такомиллаштирилган ракета зарур эканлигини баëн қилди. Мамлакатга хорижий давлат таҳдид солаëтган бўлса¸ табиийки Эрон ўзини ҳимоя қилишга тайëрланади. Маълум бўлишича Шаҳаб-3 ракетаси бир минг 300 километр масофага учади. қобилиятига эгадир.

АҚШ эса Эрон ядровий дастури ядровий қурол яратишга қаратилган¸ деб шубҳа билдирмоқда. Ҳозирда Эрон уранни бойитиш ишларини олиб боряпти ва бу дастур энергетика соҳасида қўлланишини таъкидламоқда. Аммо мутахассисларга кўра¸ бойитилган уран ядровий қурол яратишда ҳам қўлланади. Айни пайтда Эрон Президенти оқибатларга қарамай¸ мамлакат ядровий дастурини давом эттиришини билдирди.


"Биз ушбу масалани музокаралар¸ тушунтириш ва тинч йўл орқали ҳал қилинишига умид қиламиз. Аммо агар кимдир бизнинг ҳуқуқимизни тортиб олишни истаса¸ мамлакатимиз бунга жавоб қайтаришга тайëрдир" .

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Адам Эрели Эроннинг яширин тарзда олиб бораëтган ядровий қуролар дастури ва ўрта масофага учувчи ракеталарни мукаммаллаштириш ҳаракатлари минтақа барқарорлигига хавф солаëтганини таъкидлади.

Лондондаги Араб ва Эрон тақдиқот маркази таҳлилчиси Алиризо Нурийзода Эронни ядровий дастурини фаоллаштиришга бошқа омил ундаган¸ деб ҳисоблайди. Унинг фикрича¸ Эрон Қўшни Ироқдан чўчиëтган бўлиши мумкин.

"Ҳозирги пайтда Эрон изоляцияга тўқнашди. Теҳрон айрим эронликлар Бағдод ҳукумати билан дўстона муносабатда бўлгани учун¸ икки мамлакат муносабатлари яхшиланади¸ деб кутган эди. Лекин¸ Ироқ исëнчилари қўлида Эронда яратилган қурол-аслаҳа топилгани ва Ироқнинг ички ишларига аралашганликда гумон қилиниб¸ бир неча эронлик қўлга олинганидан кейин муносабатлар ëмонлашди"¸ - дейди таҳлилчи.
XS
SM
MD
LG