Линклар

Бугун таниқли фрунцуз футболчиси Зинадин Зидан миллий терма жамоада бошқа тўп сурмаслигини эълон қилди.

  • Ҳасанжон

32 яшар Зидан 1998 йилда Жаҳон чемпионати ва 2000 йилда Европа биринчилиги учун бўлган мусобақада Франция терма жамоасига ғалаба келтирган.
Ҳозирда Испаниянинг Реал Мадрид жамоасида ўйнаётган Зидан 93 марта Франция шарафини ҳимоя қилиб тўп сурган ва рақиблар дарвозасига 26та гол урган. Зинадин Зидан дунёдаги энг зўр футболчи ҳисобланади. У ФИФА томонидан уч марта йилнинг энг яхши ўйинчиси, деб тан олинган.
XS
SM
MD
LG