Линклар

logo-print

Бугун Исроил аскарлари Ғазо Секторидаги фаластинликларнинг Рафа қочқинлар лагерида ўтказган рейд давомида етти уйни бузиб ташлади.

  • Ҳасанжон

Мазкур рейд давомида отишмалар содир бўлди ва Исроилга қарашли ҳарбий вертолетлар иккита ракета отди. Тўқнатувда талафот кўрилгани ҳақида маълумот олинмади.
Исроил ҳарбийларига кўра, рейд давомида фаластинлик жанггарилар фойдаланган уйлар бузиб ташланган.
Айни пайтда, ўнлаб жанггари ва фаластинликлар Рафа ҳокимияти жойлашган бинони штурм қилдилар. Улар Исроил армиясининг рейди давомида зарар кўрган фаластинликларга берилиши ваъда қилинган 600 доллар товон пули тўланишини талаб қилдилар.
XS
SM
MD
LG