Линклар

Озарбайжон Тоғли Қорабоғни қайта ўз назоратига олишда АҚШни ёрдам беришга чақирди.

  • Ҳасанжон

Аммо Бокуга сафар қилаётган АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд бу чақириққа жавоб бермади. Озарбайжон Мудофаа вазири Сафар Абиев билан ўтказган матбуот конференциясида Рамсфелд ўз мамлакати Тоғли Қорабоғ можаросини хал этиш бўйича халқаро воситачилар уринишини қўллаб-қувватлашини, Вашингтон расмийлари Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги тарафдори эканини билдирди.
Рамсфелд Афғонистон ва Ироқдаги коалиция кучлари сафига ўз аскарлари билан хисса қўшгани учун Озарбайжон ҳукуматига миннатдорлик билдирди.
Эроннинг ядровий дастури хусусида ташвиш билдирган Доналд Рамсфелд:
”Халқаро Атом Энергияси Комиссияси (Агентлиги) дунё жамоатчилиги номидан Эронда фаол текширув ўтказяпти ва хавотир билдиряпти. Эронликлар бу ташкилотга деярди доимий равишда қониқарсиз жавоб бермоқда“ - деди.
XS
SM
MD
LG