Линклар

Грузия ва Жанубий Осетия ўртасидаги можарода сўнгги ўн йил ичида бугун биринчи марта талафот кўрилди.

  • Ҳасанжон

Грузия Бош вазири Зураб Жвания ва Президент Михаил Саакашвили бугун кечки пайт АҚШ ва бошқа ғарб давлатлари вакиллари билан сўзлашувлар чоғида можарони хал этишда ёрдам беришга чақиришни режаламоқда.
Саакашвилига кўра, бугун эрталаб Жанубий Осетия пойтахти Цхинвали ташқарисида грузиялик тинчликни сақловчи аскарлар отиб ўлдирилган.
”Ўтган кечада қуролли гуруҳ Цхинвали атрофидан ўтиб грузинлар яшайдиган қишлоқларга олиб борувчи йўлни ўз назоратига олишга уринган. Уларнинг мақсади Диди Лиахви дарасидаги фуқароларни ҳайдаб чиқариб, қишлоқларни эгаллаб олиш бўлган“ - деди Грузия Президенти Михаил Саакашвили.
Грузия томони ўт очгани натижасида Жанубий Осетияда 17 фуқаро яраланган.
XS
SM
MD
LG