Линклар

Бугун АҚШ денгиз пиёда аскарлари ва Ироқ кучлари Нажаф шаҳрида шиа жанггариларига қарши шиддатли жанглар олиб бормоқда.

  • Ҳасанжон

Маълумотларга кўра, улар Нажаф шаҳри марказини қуршовга олган. Аммо кўплаб жанггарилар тўсиқлар ўрнатган шаҳардаги шиалар учун муқаддас ҳисобланган Имом Али Масжиди қуршовга олинмаган.
Гувоҳларга кўра, АҚШ пиёда кучлари исёнчилар раҳбари радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садрнинг уйида рейд ўтказган. Аммо Садр уйда бўлмаган.
Нажафда давом этаётган жанглар Ироқнинг бошқа шаҳарларида ҳам вазиятни беқарорлаштирмоқда. Ҳукумат расмийларига кўра, АҚШ учқичлари Кут шаҳрида Муқтадо ас-Садр тарафдорлари эгаллаган позицияларни бомбардимон қилган. Бунинг оқибатида 70дан ортиқ одам нобуд бўлган.
Ироқ Мудофаа вазири Хазим аш-Шаланга кўра, Нажафда саккиз кундан бери давом этаётган тўқнашувларда бир минг икки юз жанггари қўлга олинган, тахминан 400 жанггари ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG