Линклар

logo-print

Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматининг БМТ талабига қарамасдан¸ суд томонидан ўлим жазосига ҳукм қилинган икки кишини қатл этганлигини танқид қилмоқда.


Самандар

Ташкилот Ўзбекитон ҳукуматини халқаро қонунлар ва инсон ҳуқуқлари қоидаларига риоя қилмасдан¸ махфий равишда Юсуф Жумаев ва Азизбек Каримов устидан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этганликда айбламоқда.
Юсуф Жумаев қайнисинглиси ва иккита жиянини ўлдирганликда айбланаëтган эди.
Азиз Каримов эса¸ террорчилик ҳаракатларини амалга оширганлик ва диний экстремистлар гуруҳига алоқадорликда айбланаëтган эди.
БМТ Инсон Ҳуқуқлари Қўмитаси қатл этилган икки шахснинг суд ишларини текшириб бориб¸ уларга нисбатан нотўғри суд ҳукми эълон қилингани ва қамоқхонада қийноққа солинганини билдирган.
XS
SM
MD
LG