Линклар

logo-print

Ироқ Шиалар етакчиси Мўқтадо ас-Садрнинг яралангани ҳақида хабарлар пайдо бўлгач¸ уни қўллаб-қувватловчи минглаб одам кўчага чиқди.


Самандар

Намойишчилар Ироқ Бош вазири Ийяд Алавий ўтирадиган ҳукумат биноси олдига йиғилиб Ас-Садр учун жонини беришга ҳам тайëрлигини билдирдилар:
Шиалар етакчиси Мўқтадо-ас-Садр АҚШ ҳарбийларига қарши урушда ярадор бўлгани ҳақидаги маълумотни Ироқ ҳукумати инкор этмоқда.
Шиа етакчиларидан бири Аҳмад ал-Шайбоний Мўқтадо-ас-Садр жароҳат олгани ва Нажафдаги Имом Али зиëратгоҳида даъволанаëтганини билдирган эди.
Аммо Ироқ Ички Ишлар вазири Фалаҳ ал-Нақиб юқоридаги маълумотларни рад этди. Вазир шунингдек “Reuters” ахборот агентлигига берган интервюсида Мўқтадо ас-Садрни ҳукумат билан музокаралар олиб бораëтгани ва Нажаф шаҳрини тинч йўл билан тарк этса¸ унга ҳеч қандай зиëн етказилмаслигини маълум қилди.
Мўктадо ас Садр Нажафда 9кундан буëн давом этаëтган тўқнашувларни тўхтатишга розилигини маълум қилди.
Аммо Ас-Садр АҚШ ҳарбийларига қатор шартлар қўйди.
Унинг вакили Шайх Али Сумайсим¸ агар Ас Садр тарафдорлари бўлган шиалар Нажафни тарк этса¸ коалиция кучлари ҳам у ерни тарк этиши кераклигини¸ Нажаф маъмуриятини шиалар қўлига топширилишини¸ унинг қўшинлари ўзини ҳимоя қилиш учун қонуний равишда қурол олиб юришини¸ мамлакатнинг сиëсий жараëнида иштирок этишини ва қамоққа олинган одамларини қўйиб юборилишини талаб қилмоқда.
АҚШ етакчилигидаги ҳарбийлар пайшанба куни Нажафда Мўқтадо ас-Садр тарафдорлари бўлган шиа қуролли гуруҳларига қарши сўнги амалиëтини бошлади.
Икки томон ўртасида 8 кундан буëн юз бериб келаëтган қонли тўқнашувда юзлаб одам ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG