Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:03

Нажаф: вазият ҳамон кескин


Фарангис Саид Маълумки, Ироӄнинг Нажаф шаҳрида бир неча кундан буён АҚШ ӄўшинлари шиалар руҳонийси Муӄтадо Ас-Садр етакчилигидаги жанггариларга ӄарши ҳарбий амалиётлар олиб бораётган эдилар. Жума куни АҚШ ӄўмондонлиги операцияларни ваӄтинча тўхтатганидан кейин, шаҳарда оташкесин ўрнатилган эди. Аммо шанба куни Нажафдаги вазият яна ўзгарди. Айни ваӄтда жанггарилар ва Муваӄӄат ҳукумат расмийлари ўртасида тинчлик музокаралари бошланган.

Нажафдаги вазият ҳамкасбим Фарангис Саид билан суҳбатимиз мавзуидир. Фарангис, суҳбатимизни музокаралардан бошласак...

Сиз айтиб ўтганингиздек, Муӄдато Ас-Садр етакчилигидаги ӄуролланган гуруҳ вакиллари ва Ироӄ Муваӄӄат ҳукумати расмийлари ўртасида оташкесин ўрнатилиб, тинчлик музокаралари бошланган эди. Бироӄ шанба куни ушбу сўзлашувлар муваффаӄиятсиз якунлангани маълум ӄилинди.

Буни Ироӄ Миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Мувофаӄ Ал-Рубоий матбуот конференциясида эълон ӄилди.

Бунга нима сабаб бўлди? Бу ҳаӄда маълумот борми?

Ироӄ расмийлари бу хусусда аниӄ маълумот бермаяптилар. Лекин Нажафдаги вазиятга оид хабарларга ӄараганда, Ироӄнинг турли ӄисмларидан 10 минг одам, асосан шиалар шанба куни Нажафга етиб борган ва Муӄтадо Ас-Садрни ӄўллаб-ӄувватлашини билдирган.

Ас-Садрнинг ўзи, бундан бир неча кун олдин жароҳатланганига ӄарамай, Имом Али зиёратгоҳи олдидага чиӄиб, тарафдорларига мурожаат ӄилди. У ўзининг ӄўлга олиниши ё ўлдирилишидан ӄатъий назар шиалар АҚШ ӄўшинларига ӄаршилик кўрсатишни давом эттиришлари кераклигини таъкидлади. Ироӄ Муваӄӄат ҳукуматини эса Ас-Садр истеъфога чиӄишга чаӄирди.

Ироӄнинг бошӄа ӄисмларидаги вазият ӄандай?

Ироӄнинг бошӄа шаҳарларида тўӄнашувлар давом этди. Хабарларга кўра, Самаррада АҚШ ҳарбийлари бомба портлатганлар. Натижада 50 киши ҳалок бўлган, уларнинг бари жанггарилардир. Ироӄ полициясига кўра, нобуд бўлганлар сони бундан озроӄ.

Бағдод жанубидаги Ҳилла шаҳрида Ироӄ полициясининг Ас-Садр жанггарилари билан тўӄнашгани ҳаӄида хабар берилмоӄда. Тўӄнашув оӄибатида 3 полициячи ва жанггариларнинг 40 нафари нобуд бўлган.

Зўравонликлар аҳолисини асосан суннийлар ташкил этадиган Фаллужа ва Рамадий шаҳарлари жойлашган Ал-Анбар вилоятида ҳам кузатилди. У ерда, АҚШ ҳарбийларининг маълум ӄилишларича, икки АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлган.

Ироӄдаги тўӄнашувлар нефт нархларига таъсир ӄилган бўлса керак...

1 баррел нефт нархи бугун 46 долларга етди. Мутахассислар бу ниҳоятда баланд нарх, дейишмоӄда. Албатта, бундай ўзгаришга Ироӄдаги вазият таъсир ӄилмоӄда. Чунки, Ироӄ расмийларининг билдиришича, мамлакат жанубини хорижий давлатлар билан боғлайдиган нефт ӄувурининг хавфсизлиги таъминланмагани боис, уни беркитиб ӄўйганлар.
XS
SM
MD
LG