Линклар

Яман ва Саудия Арабистони Исломий экстремизмни йўқ қилишга интилмоқда


Арол Саудия Арабистони ва Яман муштарак тарихга эга. Бугунги кунда ҳам бу икки давлатнинг айрим соҳаларида умумийлик мавжуд. Бугунги муштараклик ҳар иккала мамлакат ҳам қуролли гуруҳлар таҳдиди остида қолганида кўзга ташланади. Айрим мутахассисларга кўра¸ ҳозирги пайтда Арабистон ярим ороли қуролли гуруҳлар томонидан нотинч минтақага айлантирилган. Ўтган бир неча кун ичида Саудия ва Яман ҳукуматлари минтақада қуролли гуруҳларга қарши айрим чоралар кўришга муваффақ бўлди.

Саудия Арабистони ва унинг жанубий қўшниси Яман ҳукуматлари қуролли гуруҳларга қарши муваффақиятли кураш олиб бораëтганларини таъкидламоқдалар.

Эр-Рияд ҳукумати жанггарилар¸ деб атаëтган гуруҳларга қарши амалиëтлар давомида "Ал-Қайда" томонидан уюштирилган террор ҳужумларига алоқадорликда айбланаëтган Фарис ал-Заҳронийни қўлга олди. Заҳроний Саудия ҳукумати қидираëтган 26 хавфли шахслардан биридир. Унинг қўлга олиниши қидирув рўйхатида бўлганларнинг тенг ярми нобуд этилди ëхуд қамоққа олинди¸ деган маънони англатади.

Яман расмийларига кўра¸ қуролли гуруҳларга қарши олиб борилган жангда шиаларнинг радикал руҳонийси Ҳусайн ал-Ҳутий кучлари мағлубиятга учраган. Ал-Ҳутий қонунсиз тарзда диний марказлар ташкил этганликда ҳамда АҚШ ва Исроилга қарши курашга йўналтирилган қуролли гуруҳга асос солганликда айбланмоқда.

Лондондаги мутахассис Маи Яманийга кўра¸ ҳукумат томонидан жанггарилар¸ деб аталаëтган гуруҳларга қарши олиб борилаëтган ҳаракатлар етарли эмас. Айниқса Саудия Арабистонида вазият кескин. Ҳукумат вазиятни назоратдан чиқориши мумкин.

"Саудия ҳукуматининг қилаëтган ҳаракатлари етарли эмас ва улар жуда кеч амалга оширилмода. Ҳукумат мамлакатдаги вазиятни назорат қила олмаяпти"¸ - дейди таҳличи Яманий хоним.

Лондондаги бошқа бир мутахассис Тоби Дож масалага бошқача ëндашади:

"Саудия ҳукумати муваффақиятли ишларни амалга оширди. Секин бошланган ишни тезлаштирди. Исломий радикализмга қарши кураш заруратини тушуниб етди. Балки улар бу борада кечроқ ҳаракат бошлаган бўлишлари мумкин. Лекин айни пайтда қаттиқ иш олиб борилмоқда. Чунки муаммо эшик бўсағасигача етиб келди"¸ -деб таъкидлайди мутахассис Дож.

Ўтган йили Саудия давлати "Ал-Қайда" террор тармоғига алоқадор гуруҳлар томонидан содир этилган ҳужумлардан катта зарар кўрди. Портлашлар оқибатида юзлаб кишилар¸ асосан чет элликлар ҳалок бўлди. Кузатувчиларга кўра¸ ҳужумлардан кўзланган мақсад дунëнинг асосий нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган минтақадаги вазиятни индан чиқариш ва Саудия қироллик оиласини ҳокимиятдан ағдариш бўлган.

Мутахассис Дожга кўра¸ Саудия Арабистонида айрим демократик ислоҳотлар томон қадам ташланмоқда. Масалан жорий йил сўнггида шаҳар маъмурияти раҳбарлиги лавозимига сайловлар ўтказилади. Бироқ¸ бу жараëнга қуролли гуруҳлар ҳужумлари халақит бериши ҳам мумкин.

Таҳлилчи Яманийнинг фикрича¸ саудияликлар орасида қироллик оиласи кучли таъсирга эга. Бироқ¸ ҳукумат жихавфсизлик кучларига улар жиҳодчилар билан алоқада¸ дея ишонмаëтгани барқарорликка таҳдид солмоқда.
XS
SM
MD
LG