Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:18

Хитой Иссиӄ-кўлни ижарага олмоӄчи


Фарангис Саид Бугунги кунда Қирғизистон раҳбарияти ҳамда Хитой ширкатлари ўртасида Иссиӄ-кўл бўйидаги ер ижарасига оид музокаралар давом этмоӄда. Гап 800 гектар ернинг 49 йиллик ижараси ҳаӄида кетяпти.

Иссиӄ-ӄўл вилояти губернатори Токон Шайлиева Озодлик радиоси Қирғиз хизмати мухбири билан суҳбатда икки тараф ўртасидаги музокаралар бундан уч йил олдин бошланганини билдиради. Аммо ҳозирга ӄадар масала ҳал этилмаган. Хўш, нимага? Бир ӄараганда ушбу саволга жавоб топиш осонга ўхшайди. Албатта, тарафлар масаланинг ҳам ижобий, ҳам салбий жиҳатлари борлигини тушунган ҳолда, уни тарозига солиб кўряптилар. Губернатор Токон Шайлиева Иссиӄ-кўлдаги ерни хитойликларга ижарага беришнинг ижобий тарафлари кўпроӄ, деган фикрда:

»Бунинг натижасида 1000та янги иш жойи яратилади. 800 гектар ер ижараси учун пул тўланади. Ер учун солиӄлар ҳам тўланади. Даромаддан солиӄ тўланади. Бундан ташӄари, сармоянинг ўзи 200 миллион долларни ташкил этади”.

Хитойнинг Бишкекдаги элчиси жаноб Чжан Яньянь Озодлик радиоси Қирғиз хизмати мухбири билан суҳбатда ерни ижарага бериш масаласига оид шартнома имзолаб бўлингани, аммо номаълум сабабларга кўра, ӄирғиз тарафи уни амалга оширишни ҳадеб кечга сураётганини айтган.

Қирғиз тарафининг маълум ӄилишича, ҳозирда Иссиӄ-кўл минтаӄасига сармоя ётӄизиш ниятини билдирган Хитой ширкатининг молиявий аҳволи текширилмоӄда.

Бундан ташӄари, афтидан, Қирғизистонда ушбу масала юзасидан якдиллик йўӄ. “Фуӄаровий жамият коррупцияга ӄарши”, деб номланган ноҳукумат ташкилоти ўтган ҳафта Қирғизистон Президенти Асӄар Аӄаев ва Иссиӄ-ӄўл вилояти маъмуриятига мурожаат ӄилиб, Хитой ширкати билан тузилган шартнома ҳаӄида тўла маълумот беришни талаб ӄилди. Ташкилот раҳбари Тўлаган Исмоилова бу хусусда шундай фикр билдиради:

”Буни Жоғорку Кенеш - парламент ҳамда маҳаллий ҳокимиятлар орӄали ҳал этиш керак. Ер бир йилга бериладими, тўӄӄиз йилгами, бу масалаларнинг бари жамоатчилик, халӄ, ӄолаверса, журналистлар томонидан муҳокама ӄилиниб, ҳаммани ӄониӄтирадиган ечим топиш керак" .

Тўлаган Исмоилова каби, Иссиӄ-кўлдаги ерни Хитойга ижарага беришга ӄарши чиӄаётган ӄирғизистонликлар аҳолиси 1 миллиард одамдан ошиб кетган Хитойнинг Марказий Осиёда таъсири тобора кучаяётганидан хавотирда.

Бундан ташӄари, ЮНЕСКО ва ӄатор бошӄа ташкилотлар Иссиӄ-кўлни биологик жиҳатдан ноёб кўл, деб эътироф этганлар. Тўлаган Исмоилова фикрича, 49 йил давомида Хитой ширкати кўл атрофидаги атроф-муҳитга жиддий зарар етказиши мумкин.

”Масалан, Ивановка деган ӄишлоӄда Хитойнинг “Панда”, деб номланган ширкати фаолият олиб бормоӄда. Бугунги кунга келиб, у ерда одамлар саломатлигининг ёмонлашгани кузатиляпти. Бунга эса сув ва тупроӄдаги зарарли моддалар, хусусан, хром моддаси сабаб бўлди. Хром айнан ўша “Панда” фирмасига тегишли фабрика чиӄиндисидир" .

Ерни хорижий ҳукумат ёки ширкатга ижарага бериш дунёда кенг тарӄалган амалиётдир. Иссиӄ-кўл бўйида Ўзбекистонга ӄарашли объектлар ҳам бор. Маълумотларга кўра, кўл бўйидаги “Роҳат” дам олиш маскани Ўзбекистон Миллий Банкига, “Дилором” маскани эса “Асака” банкига тегишлидир.

Қирғизистон тарафи бу объектлар жойлашган ер учун Ўзбекистон банкларидан пул олади.

Хитой ширкати ижарага олмоӄчи бўлган 800 гектар ерда завод ё фабрика эмас, дам олиш шаҳарчасини ӄўришни режалаштирган.

Масаланинг Хитой тарафи учун ижобий ҳал этилишига, айрим маълумотларга кўра, Россия ӄарши чиӄмоӄда. Қирғизистон ҳукуматидаги исмини ошкор этишни истамаган бир расмийнинг Озодлик радиоси Қирғиз хизмати мухбирига айтишича, Хитой ширкати ижарага олмоӄчи бўлган ҳудуд яӄинида Россияга ӄарашли “Озеро”, деб номланган ҳарбий комплекс жойлашган. Совет давридан буён у ерда торпеда синовлари ўтказиб келинади. Расмий Москва Бишкекка ўз эътирозларини билдирар экан, Хитой ширкати Россия ҳарбий сирларини билиб олмоӄчи бўлаётганини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG