Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:15

Қўшнилар чигирткаларни аяйдими?


Ҳакимбек Хабарларга кўра, сўнгги вақтларда Шимолий Африка мамлакатлари қишлоқ хўжалигига катта зарар етказаётган чигирткалар Форс кўрфази орқали Эрон ва Афғонистонга ҳам етиб келган.

Ўзбекистоннинг Афғонистон билан умумий чегараси тахминан 140 километрни ташкил этади. Чегара Амударё орқали ўтган бўлса-да, мутахассислар минглаб километрни босиб ўтган чигирткаларга сув тўсиқ бўла олмаслигини таъкидламоқда.

Ўзбекистондаги Ўсимларни ҳимоя қилиш институти чигирткаларни ўрганиш лабораторияси мудири, қишлоқ хўжалик фанлари доктори Фурқат Ғаффоровнинг сўзларига қараганда, айни пайтда Афғонистонда кузатилаётган чигирткалар Африкага офат келтирган Марокаш чигирткаси эмас. Афғонистондаги ҳашоротлар Воҳа ва Турон чигирткаларидир. Бу чигирткалар, асосан, лалми ерларда учрайди.

Олимнинг таъкидлашича, илгари Афғонистонни Марокаш чигирткалари босганида бу ҳашоратнинг Ўзбекистонга учиб ўтиши ҳолатлари кузатилган. Бироқ Воҳа ва Турон чигирткаларининг Ўзбекистонга учиб ўтиши кам юз беради. Фақат шамол жанубдан шимолга эсган вақтда бу чигиткалар мамлакатга келиб қолиши мумкин.

Чигиртка жуда очофат ҳашорат ҳисобланади. У бир кунда 40 мартагача озиқланиши мумкин. Бу ҳашоратлар қишлоқ хўжалигига катта зарар келтирилади.

Марказий Осиё минтақаси сўнгги йилларда чигирткалар билан боғлиқ бир қанча муаммоларга учради. Жорий йилда Ўзбекистоннинг баъзи вилоятлари ҳам чигирткалар ҳужумига учради.

Ф.Ғоффоровнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда чигирткаларга қарши курашувчи институт ва вилоятларда олтита махсус экспедиция бор. Уларнинг самарали хизмати натижасида хавф кучайиб кетмасдан бартараф этиляпти.

Олимнинг фикрича, Ўзбекистонга қўшни давлатлар бу ҳашорат билан курашишда сусткашликка йўл қўймоқда. Натижада чегара билмас чигирткалар озиқа излаб, бошқа мамлакатлар ҳудудига ҳужум қилаётир. Бутун дунёда, хусусан, Ўзбекистонда ҳам чигирткаларга қарши кимёвий усулда кураш олиб борилади. Бироқ жуда тез урчийдиган бу ҳашоратларни бутунлай йўл қилишнинг иложи йўқ. Бундан ташқари, кимёвий усул экологлар томонидан танқид қилиб келинади. Улар бу усул билан курашилганда бошқа ҳашоратлар ҳам қирилиб кетишидан хавфсирайди. Қолаверса, Ўзбекистонда учрайдиган 130 турдаги чигиртканинг 7 таси “Жаҳон қизил китоби”га киритилгани мазкур ҳашоратларга қарши курашишда эҳтиёткорроқ бўлишга чорлайди.
XS
SM
MD
LG