Линклар

logo-print

Маълумотларга кўра, Америка Қўшма Штатлари ўзининг бошқа мамлакатларда бўлган қуролли кучлари таркибини қайта кўриб чиқмоқчи.


Абдулла Эргаш

Буюк Британиянинг “Файнэншл таймс” газетаси хабарига кўра, АҚШ президенти Жорж Буш душанба куни бир қатор Европа ва Осиё мамлакатларидан 70 минг нафар атрофида ҳарбий хизматчини чиқарилишини эълон қилмоқчи. Газета маълумотига кўра, бу қўшинларнинг катта қисми АҚШнинг Германиядаги базаларидан олиб чиқиб кетилади. Шунингдек, Жанубий Кореядаги Америка қўшинларининг ҳам қисқартирилиши кутилмоқда. Ҳарбий таркибни қайта кўриб чиқишдан мақсад Америка ҳарбийларининг хориждаги ҳозирлигини замонавий геосиёсий вазиятга мувофиқлаштиришдир.
XS
SM
MD
LG