Линклар

Ироқда иттифоқчи кучлар ва исёнчи гуруҳлар ўртасидаги қақшатқич жанглар давом этмоқда.


Абдулла Эргаш

АҚШ қўмондонлигига кўра, Самарра шаҳри яқинидаги жангларда 50 исёнчи ўлдирилган. Хилла шаҳридаги отишмаларда 40 нафар шиа исёнчиси ва уч полициячи нобуд бўлди. Нажаф шаҳрида саккиз кун давом этган жанглардан сўнг, осойишталик қарор топди. Ироқ шиалари раҳбари Мўктадо ас-Садр унга қарашли қуролли гуруҳлар иттифоқчи кучлар билан тенг равишда шаҳарни ташлаб чиқиб кетиши мумкинлиги тўғрисидаги шартларини билдирди. Ас Садр қўлга олинган исёнчиларни озод этилишини, тарафдорларига қурол олиб юриш ҳуқуқи берилишини ва сиёсий жараёнларда иштирок этишлари кафолатланишини талаб қилмоқда.
АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл иттифоқчи кучларнинг Нажафда олиб борган амалиётини шундай шархлади:
"Бизнинг Нажафдаги кучларимиз шаҳарда барқарорлик ўрнатиш учун ҳаракат қилмоқда. Умид қиламизки, бу масала яқин кунларда есимини топади. Лекин бу ечим “Махдий армияси” ва шу каби қонунсиз тузилган ташкилотларнинг фаолиятини тўхтатишга йўналтирилган қарор бўлмоғи лозим", -деди Колин Пауэлл.
XS
SM
MD
LG