Линклар

A. ARAL 15 август куни Бағдодда Ироқ Миллий Конференцияси иш бошлади. Аслида ушбу анжуман бундан икки ҳафта олдин ўтказилиши мўлжалланган эди. Бироқ¸ БМТ анжуманда кўпроқ гурурҳлар вакиллари иштирок этиши учун тадбирни бугунга қадар кечиктирилишини сўраган эди. Конференция турли гуруҳлар вакиллари иштирокида иш бошлаган айни кунда¸ Нажафда отишмалар қайта аланга олди..

Бағдодда иш бошлаган бу анжумандан кўзланган мақсад Ироқни демократия тамойиллари асосида бошқаришдир. Яъни¸ анжуманда Ироқ муваққат ҳукумати фаолиятини кузатиб борувчи ҳамда сайловларга тайëргарлик кўриш ишларини бошқарувчи Ироқ Миллий Ассамблеясига аъзолар сайлаш режалаштирилган. Миллий Ассамблея аъзолари 100 кишидан иборат бўлади. Шу ўринда¸ Ироқда умумхалқ сайловлари 2005 йилнинг январ ойи охирларида ўтказилиши мўлжалланганлигини ҳам эслатиб қўймоқчиман.

Конференцияда нутқ сўзлаган Ироқ Муваққат ҳукумати Бош вазири Ийяд Алавийнинг айтишича¸ ушбу анжуман Ироқ халқи билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мақсадида ташланган биринчи қадам ва мамлакатни вайрон қилишни истаëтган кучларга қарши жавобдир.

Бироқ¸ анжуманда маъруза қилган Ироқ шиалари вакили Надим ал-Жадарий агарда Нажаф шаҳрида АҚШ ва Ироқ кучлари шиа қуролли кучлари билан отишмаларни тўхтатиш тўғрисида музокаралар қайта бошланмаса¸ унинг тарафдорлари анжуманни тарк этишларини билдирди.

Хавфсизлик чоралари кучайтирилган пойтахт Бағдоднинг "яшил зона"сида иш бошлаган анжуман¸ яқин атрофида бир неча портлашлар содир этилганига қарамай¸ давом этмоқда. Маълум бўлишича¸ конференцияда Ироқнинг 18 вилоятидан турли сиëсий партиялар¸ жамоат ва диний ташкилотлардан бир минг 300 вакил қатнашмоқда. Бироқ¸ улар орасида шиалар етакчиси Муқтадо ас-Садр гуруҳи вакиллари йўқ.
Маълум бўлишича¸ Муқтадо ас-Садр тарафдорлари билан АҚШ ва Ироқ кучлари ўртасида шиаларнинг муқаддас шаҳри Нажафда тўқнашувлар қайта аланга олган.
Жума куни АҚШ ӄўмондонлиги операцияларни ваӄтинча тўхтатганидан кейин, шаҳарда бир оз тинчлик ҳукм сура бошлади. Бироқ¸ шанба куни Нажафдаги вазият яна ўзгарди. Якшанба куни тўқнашувлар қайта бошланди. Отишмалар қайта аланга олганини Ироӄ Миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Мувофаӄ ар-Рубоий ҳам тасдиқлади.

"Ироқ муваққат ҳукумати Нажафда вазиятни барқарорлаштириш мақсадида¸ шаҳарни қуролли шахслардан тозалаш амалиëтини бошлади"¸ - деб баëн этди Ар-Рубоий.
XS
SM
MD
LG