Линклар

Қозоғистонлик "қулдор" беш йилга озодликдан маҳрум қилинди

  • Абдулла Искандар

Олдин мактабда инглиз тилидан дарс берган хозир эса "Нурли тонг" чорва ширкати раиси Бахитжон Сайлибаевни бир кун келиб¸ қулдорлик ва одам ўғирлашда айбланиб озодликдан махрум қилинади¸ деган гап уни таниганларнинг ҳаëлига ҳам келмаган бўлса керак. Аммо шундай бўлиб чиқди. Олмаота вилоят судининг август ойида бўлиб ўтган маҳкамаси ана шундай хукм чиқарди.

Бахтжон Сайлибоев Қозоғистон Республикаси жиноят кодексининг 125 моддасига кўра кишиларни ўғирлаб қул сифатида фойдаланганлиги учун беш йилга озодликдан махрум қилди.
Бешинчи августда чиқарилган хукм 15 август куни кучга кирди.
Қадим замонларда қароқчилар чўлу-биëбонлардан ўтаëтган карвонларни талаб одамларни қул қилиб Хива бозорида сотишгани тарихдан маълум.
21 асрдаги қароқчилар эса янгича услубларни ўйлаб топишди. дейди Озодлик мухбири билан сухбатлашган Эшкелди тумани Прокурори Абдихожим Рисдавлетов:
"Бахитжон Сайлибоевнинг куëви ¸ ўрта мактаб директори Марат Ахмадбеков 48 ëшли Алексей Стапенкони уйига хаммомда чўмилишга таклиф қилади.Шундан кейин Марат Аҳмадбеков ҳаммомдан чиққан Алексей Степаненкога ароқ ичириб маст қилади. Ана шундан кейин Марат уни машинага солиб қайнатасининг чорва хўжалигигига олиб боради""
Алексей Стапенко 20 ой мобайнида Бахитжон Сайлибоевнинг молини боқади. Унга уйдан ортган сарқит овқатларнигина раво кўришади.
Эшкелди туман ИИБ терговчиси Турсунбек Довудқуловнинг аниқлашига кўра Алексейни кун-оера калтаклаб туришган. Агар қочсанг ушлаб олиб ўлдирамиз деб қўрқитишган:
"Жиноятчи томонидан жабрланувчини калтаклангани фактлар билан далилланди. Сайлибоев ҳар куни агар қочсанг отиб ташлайман. Сени излайдиган одам йўқ. Жасадинг қурт-қумурсқага ем бўлади деб уни қўрқитган,"- дейди терговчи Турсунбек Довудқулов.
Эшкелди туман прокурорининг Озодлик мухбирига айтишича хўрликларга чидаëлмаган Стапенко шу йилнинг май ойида қочиб кетишга муваффақ бўлган. Унинг қочишига олдин бирга ишлаган дўсти Қозимуқон Жамолов ëрдам қилган:
"Қозимуқон Жамолов ўз дўстини қутқариш учун бутун ëз бўйи харакат қилган. Кунлардан бир кун ўзининг УАЗ маркали машинасида Стапенкони мол боқиб юрган еридан қутқариб олиб қочиб кетган.""
Тергов жараëнида Бахитжон Сайлибоевнинг Стапенкодан бошқа "қуллари"борлиги ҳам маълум бўлди.-дейди Эшкелди тумани Прокурори Абдихожим Рисдавлетов:
"Бойжикенов Жумабой деган киши ҳам Сайлибоев қўлида ишлаган. У одам йил бўйи ишлаб бир тийин пул олмаган. Резинка этик кийиб¸ қаттиқ совуқда юпун кийим билан юрган. Тўйиб овқат емаганидан¸ охир-сўнгида унинг кўзи кўрмай қолган. Шунингдек Хмелев Владимир деган ақли-заиф киши ҳам Сайлибоев қўлида ишлаган. Бу бечора яримжон киши Сайлбоев хўрликлари оқибатида буткул ақлдан озган¸"-дейди Эшкелди тумани Прокурори Абдихожим Рисдавлетов.
Айни пайтда Бахитжон Сайлибоевнинг куëви устидан ҳам жиноий иш очилган. Қуллликдан озод қилинган Александр Стапенко бўлса аввалги иш жойида хизматга тикланган.
Аммо бу муаммога бутун Қозоғистон бўйлаб ечим топилганлигини англатмайди, дейди Озодлик мухбири билан суhбатда Қозоғистонда одам савдосига қарши кураш нодавлат ташкилоти раиси Екатрина Бадикова:
"Кўп холларда қулликка тушган одамлар хўжайинидан қўрқиб бировга арз қилмайди. Кўпинча уларнинг бирор бир хужжати бўлмагани боис биров дардини тингламайди. БУ эса қулдорлик каби иллатга бархам беришдаги асосий тўсиқдир,"- дейди Қозоғистонда одам савдосига қарши кураш нодавлат ташкилоти раиси Екатрина Бадикова:
XS
SM
MD
LG