Линклар

АҚШга депортация қилиниши мумкин бўлган¸ шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони Бобби Фишер Япония Шахмат Уюшмаси раҳбарига уйланишини маълум қилди.


Фишернинг япониялик адвокати Масоко Сузукига кўра шахматчи АҚШ давлат Департаменти ва Токиодаги АҚШ элчихонасига мактуб йўллаб¸ АҚШ фуқаролигидан воз кечишини билдирган.

АҚШ ҳукумати Бобби Фишерни 1992 йилдан буëн қидириб келади.

Ўшанда шахматчи Вашингтоннинг собиқ Югославияга нисбатан эълон қилган санкциясига қарамай¸ Белградда халқаро турнирда иштирок этган.
XS
SM
MD
LG