Линклар

logo-print

Грузия Ички Ишлар вазирлиги Жанубий Осетиядаги юз берган тунги отишмалар чоғида икки ходими ҳалок бўлганлигини маълум қилди.


Ўз исмини айтишни истамаган Грузия Ички Ишлар вазирлиги вакили Тбилисда чоп этиладиган “Новости-Грузия” газетасига берган интервюсида сепаратчилар Грузияга қарашли Диди Лиахви қишлоғига ҳужум уюштириб¸ икки нафар этник грузинни ўлдирганлигини айтган.

Жанубий Осетия эса¸ 4 нафар ҳарбийси яраланганлигини маълум қилди.

Жума куни икки томон юзага келган зиддиятни тинч йўл билан бартараф этишга келишиб олган эди. Бироқ¸ кўп ўтмай¸ ҳарбийлар бир-бирлари томон яна тинимсиз ўт оча бошладилар.
XS
SM
MD
LG