Линклар

Венесуэлада Президент Хуго Чавезга ишончсизлк билдириш борасида референдум ўтказилди.


Расмий маълумотларга кўра ¸ референдумда 94 фоиз одам иштирок этиб¸ улардан 54 фоизи Хуго Чавезнинг ўз лавозимида қолишига овоз берган.


Сайлов комиссияси овоз бериш жараëнининг анча секинлиги ва одамлар сонининг кўплиги туфайли сайлов участкалари тунга қадар ишлаганлигини билдирди.


Овоз бериш умуман тинч ўтгани айтилмоқда. Аммо мамлакат пойтахтидаги мавзеларидан бирида содир этилган отишмалар чоғида 1 аëл ҳалок бўлган¸ 12 киши жароҳат олган.

Мамлакат муҳолифатчилари референдумни қоралаб¸ бу Чавезнинг диктаторликда ва нефтни экспорт қилишда иқтисодий хатоликларга йўл қўйганликда айблаб¸референдум ўтказилишини талаб қилган эди.
XS
SM
MD
LG