Линклар

АҚШ ҳарбийлари ва Мўктадо ас-Садр тарафдорлари бўлган шиалар ўртасидаги жанг яна авж олгач¸ Ироқ расмийлари Нажафдаги барча журналистларни шаҳарни тарк этишга чақирди.


Хабарларга қараганда¸ якшанба куни Имом Али зиëратгоҳи яқинида отишмалар овози эшитилган.


Нажафда тўқнашувлар юз бераëтган бир вақтда¸ Бағдодда Миллий Конференция бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакат муваққат Парламенти вазифасини ўтайдиган Миллий Кенгаш тузилиши кўзда тутилган.

Конференция ўтаëтган бинога номаълум шахслар миномëтлардан ўт очган. Камида икки киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Коалиция кучлари Ироқнинг турли жойларида юз берган тўқнашувлар натижасида бир украиналик¸ бир даниялик ва бир америкалик ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилдилар.
XS
SM
MD
LG