Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:40

Ўзбекистон чегарасини янги генерал қўриқлайди


Куни кеча Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитасига янги раҳбар тайинланди. Бу лавозимни генерал-майор Илҳом Иброҳимов эгаллади.

МХХ матбуот хизмати раҳбари Олим Тўрақуловнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Президентининг фармойишига мувофиқ 2004 йил 8 июнда И.Иброҳимов МХХ раиси ўринбосари - Чегара қўшинлари қўмондони этиб тайинланган.

Электрон оммавий ахборот воситалари тарқатган маълумотларга кўра, И.Иброҳимов янги лавозимга тайинлангунга қадар Термиз шаҳрида жойлашган “Жануб” минтақавий штабини бошқарган.

Бу маълумотларни О.Тўрақулов ҳам тасдиқлади ва чегара қўшинларининг “Жануб” минтақавий штаби бошлиғи Чегара қўшинлари қўмондонининг ўринбосари ҳисобланишини қўшимча қилди.

Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитасининг собиқ раҳбари генерал-майор Ғофуржон Тешаев жорий йилнинг июнь ойи бошларида ўз лавозимидан озод этилган эди. Баъзи манбаларнинг маълум қилишича, унинг лавозимидан кетишига 1 июнь куни Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида ўзбек чегарачиси томонидан Қозоғистоннинг 27 ёшли фуқароси отиб ўлдирилгани сабаб бўлган. Аммо МХХ матбуот хизмати бу маълумотни тасдиқламаганди.

“Центразиа.ру” ахборот сайтида келтиришича, И.Иброҳимовнинг номзоди Чегара қўшинлари қўмондони лавозимига иккинчи бор тақдим этилгандан сўнг маъқул кўрилган.
XS
SM
MD
LG