Линклар

Матбуот нарх-наво ўсишига бефарқ


Зикрилло Ишонч Жамият ҳаётида муҳим ўрин тутадиган воқеа-ҳодисаларни ёритиб бориш матбуотнинг асосий вазифасидир. Бироқ, кузатувчиларнинг эътирофича, нарх-наволарнинг тўхтовсиз ошиб бораётгани аҳолининг катта муаммоларидан бирига айланган эса-да, Ўзбекистон матбуоти бу ҳақда сукут сақлаб келаётир. Нархнинг нега ошаётгани, қанчага ошгани, бу ҳақда аҳоли фикрини газеталар саҳифаларидан топиш мушкул.

Хўш, газ, электр энергияси, бензин, нон маҳсулотлари, йўлкира, коммунал хизматлар баҳоси ошиб бораётгани нега матбуотда ёритилмайди. Бу жараён ахборот сифатида қимматга эга эмасдир балки? Ёки ўтиш давридаги оғир иқтисодий шароитда буни очиқ муҳокама қилиш мумкин эмасми? Ёхуд кимлардир аҳолининг фикри билан ҳисоблашишни эп билмайдими?

Жамиятшунос Комрон Алиев нарх-наво ўсиб бораётгани матбуотда ўз акс-садосини бермаётганини Ўзбекистонда ёпиқ жамият вужудга келгани оқибати сифатида баҳолади. Унинг фикрича, маҳаллий матбуот тутаётган бу йўл ҳукуматнинг иқтисодий кўрсаткичларни имконияти борича фуқаролардан яшириш, халқ билан ҳисоблашмаслик сиёсатининг бир қисмидир.

К.Алиевнинг таъкидлашича, нарх-наво ошгани матбуотда ўз аксини топса, бунга айбдор бўлган шахсларнинг кимлиги, ким ишига лоқайд муносабатда бўлаётгани, ким лавозимига нолойиқлиги кўриниб қолади.

Аксарият экспертлар нарх-наво бўйича вазият матбуот юзини кўриши жамоатчилик назорати кучайишига олиб келишини эътироф этади. Демак, жамоатчилик назорати бор жойда масъулият ҳиси ҳам бўлади.

“Маҳалла” газетаси бош муҳаррири Чори Латипов коммунал хизматлар баҳоси ошганини матбуотда эълон қилиш шарт эмас, деган фикрда. Унинг билдиришича, бозор иқтисодиёти шароитда нархлар давлат томонидан оширилаётгани йўқ. Ҳар бир корхона, ташкилот ўз хизматига, маҳсулотига ўзи хоҳлаганча ҳақ белгилаш ҳуқуқига эга.

“Ўзбекистон овози” газетаси бўлим мудири Саида Сайҳуннинг айтишича, коммунал хизматлар нархи ошганини эълон қилиш матбуотнинг вазифасига кирмайди. Агар аҳолидан бу жараёнга бирор муносабат бўлса, шундагина мавзу матбуотга чиқарилади
XS
SM
MD
LG