Линклар

Бугун Ироқ Президенти Ғози ал-Явар ўз мамлакати Туркия билан муносабатларни яхшилаш истагида эканини билдирди.

  • Ҳасанжон

Аммо у Ироқ ҳукумати мамлакат шимолидаги курд сепаратчиларига қарши чора кўрмаслигини айтди. Ироқ раҳбарининг Туркияга икки кунлик ташрифи бугун ниҳоясига етади. Туркия расмийлари билан бўлган музокаралар чоғида ал-Явар икки давлат ўртасида иккинчи чегара текширув пунктини очиш, шунингдек икки давлат ҳудудлари орқали оқиб ўтадиган дарё сувини бўлишиш каби масалаларни муҳокама қилди.
XS
SM
MD
LG