Линклар

Россия милицияси шу йил баҳорда Тошкентда содир этилган портлашларга алоқадорликда гумон қилинган уч нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди.

  • Ҳасанжон

Россия Ички Ишлар вазирлигининг уюшган жиноятчилик бўлими матбуот вакили Юрий Демидовга кўра, Тўлқин Бобоев, Эркин Бобоев ва Баҳром Султонов май ва июн ойларида Россия шаҳарларида ушланган.
Юрий Демидовга кўра, ҳибсга олинганлар Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига аъзолик ҳамда террор ҳужумларига алоқадорликда гумон қилиниб, Ўзбекистон ҳукумати томонидан қидирилаётган бўлган.
Ҳозирда Россия Ички Ишлар вазирлиги уларни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Шунингдек, бугун Ўзбекистон Олий судида Ал-Қайда террор гуруҳи ва баҳорги портлашларга алоқадорликда шубҳа қилинган 15 фуқаро устидан маҳкама жараёни давом этди.
XS
SM
MD
LG