Линклар

logo-print

Бугун Жанубий Осетия Тбилиси расмийлари ўзининг Ички Ишлар вазирлигига қарашли барча қўшинларни Жанубий Осетия ҳудудидан олиб чиқишга рози бўлганини билдирди.

  • Ҳасанжон

Маълумотларга кўра, мазкур қўшинлар жорий йил июн ойида 1992 йилда томонлар ўртасида эришилган келишувга зид равишда Жанубий Осетияга олиб кирилган.
Жанубий Осетиянинг Матбуот ва Ахборот Қўмитаси раҳбари Ирина Гаглоева Озодлик мухбирига, Грузия Мудофаа вазири Георгий Барамидзе ва исёнкор ўлканинг Мудофаа вазири Анатоли Баранкевич ўртасида бўлиб ўтган учрашувда шу ҳақдаги келишувга эришилганини айтди:
“Бугун эрталаб Жанубий Осетия ва Грузия Мудофаа вазирлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Улар Грузияга қарашли ноқонуний қуролли қисмлар Жанубий Осетия ҳудудларидан олиб чиқилишига ҳамда грузинлар яшайдиган қишлоқлар атрофидаги тўсиқлар олиб ташланишига келишдилар”, - деди Ирина Гаглоева.
Ўтган бир ҳафта давомида деярли ҳар куни Грузия ва Жанубий Осетия кучлари ўртасида отишмалар содир бўлди.
Грузия расмийларига кўра, ўтган тунда грузиялик бир аскар сепаратчилар томонидан отиб ўлдирилган. Жанубий Осетия бу даъволарни рад этиб, Грузия Ички Ишлар вазирлиги қўшинлари биринчи бўлиб ўт очганини иддао қилди.
XS
SM
MD
LG