Линклар

Европа Иттифоқи 9 октябрда Афғонистонда ўтадиган Президентлик сайловларига ўз мутахассисларини жўнатишга қарор қилди.

  • Ҳасанжон

Европа Комиссияси Афғонистонга 25 нафар мутахассисдан иборат делегация жўнатиш ҳақидаги таклифни тасдиқлади. Европа вакиллари пойтахт Кобул ва мамлакатнинг бошқа сайлов марказларига бориб, сайлов жараёнини яқиндан кузатадилар.
Бундан олдин Европа Комиссияси мазкур сайловлар учун 24 миллион евро миқдорида ёрдам маблағи ажратишни ваъда қилган.
Сайловлар пайтида осоишталикни таъминлаш учун Афғонистондаги НАТО етакчилигидаги тинчликпарвар кучлар сафига қўшимча бир минг нафар испаниялик аскар ёрдамга келади.
Сайловларда ҳозирги Президент Ҳамид Карзайдан ташқари яна 17 номзод иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG