Линклар

Бағдод шаҳрида учрашаётган Ироқнинг мингдан ортиқ сиёсий, диний ва бошқа лидерлари 100 кишидан иборат Миллий Кенгаш аъзосини сайлашни чоршанба кунига қолдирдилар.

  • Ҳасанжон

Анжуманга раислик қилган Фоувад Массум делегатлар Кенгаш аъзолари хусусида ўзаро муросага келишлари учун танаффус эълон қилди.
Ироқ Миллий Кенгаш аъзолари январ ойида ўтиши кутилаётган сайловларга қадар Ироқ муваққат ҳукумати фаолиятини назорат қилиши кўзда тутилган.
Нажаф шаҳрида радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садр тарафдорлари ва АҚШ кучлари ўртасида қуролли тўқнашувлар давом этаётгани Бағдодда ўтаётган анжуман ишига соя солмоқда.
Ас-Садрни исённи тўхтатиб, сиёсий жараёнга қўшилишга кўндириш учун анжуман саккиз кишидан иборат делегацияни Нажаф шаҳрига жўнатди.
XS
SM
MD
LG