Линклар

logo-print

Мансаб журналистни бузадими?


Феруза Ўзбекистонлик журналистларнинг фикрича, кўплаб журналистлар оммавий ахборот воситалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ёки назорат қилувчи органларда катта лавозимларни эгаллагани заҳоти яқиндагина ўзи тўқнаш келган муаммо ва камчиликлар ҳақида гапириш, уларни бартараф қилишни хоҳламай қолади. Ҳолбуки, мансабдор журналистларнинг бунга имконияти ҳам, ваколати ҳам етиши мумкин.

Мустақил журналист Сергей Ежков бу оддий ҳол экани, зеро оддий журналист мансабга эришса, у амалдорга айланишини таъкидлади.

“Журналист амалга эришгач, унинг дунёқараши мансабига мос равишда ўзгаради. У энди журналист бўлиб эмас, амалдор сифатида фикрлади. Кечагина ўзи журналист сифатида учраган, ҳамкасблари ҳамон дуч келаётган муаммоларни батамом унутади. Бу табиий, албатта. У бундан буён ўз мансаби, ўзи эришган имтиёзлар ҳақида қайғуради”, деди С.Ежков.

С.Ежковнинг фикрича, мансабга эришган журналист ўз ҳамкасблари муаммоларини ечишни истаб қолса (бу эҳтимолдан анча йироқ), унинг нияти амалга ошиши жуда қийин. Зеро, амалдор журналист сўз эркинлиги ёки унинг учун курашаётган ОАВ вакилларининг эмас, балки ҳукумат, давлат манфаатларини ҳимоя қилади. У мавжуд тузумнинг асирига айланади. У журналист ҳаётида ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилса, бу тузум унинг ўзини сиқиб қўяди. Шунинг учун амалдор журналистнинг танлаш имконияти ягона, яъни мансабни берган тузумнинг ажралмас бўлагига айланиш.

Мустақил кузатувчи Алимардон Аннаевнинг таъкидлашича, ҳокимият вакиллари кимнидир ўз доирасига қўшса, ўзларининг хизматини қилдириш учунгина шундай йўл тутади. Бу шахс шу даражада ҳушёр бўлиши керакки, у ҳатто имосидан ўз хўжайинларининг мақсадини тушуниб олиши лозим.
XS
SM
MD
LG