Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:07

Ироқ Миллий Кенгаш аъзолари тайинланди


Арол Шанба куни Бағдодда иш бошлаган Ироқ Миллий анжумани ниҳоят чоршанба куни Мувақqат Миллий Кенгаш аъзоларини тайинлади. Аслида Кенгаш аъзолари сайланиши керак эди. Айрим делегатлар анжуман ишига эътироз билдириб¸ Кенгашга мустақил шахслар эмас¸ балки¸ ҳукумат тарафдорлари тайинланганини айтишмоқда. Анжуман иштирокчилари ўртасида Кенгаш аъзоларини сайлаш хусусида вужудга келган келишмовчиликларни бартараф этиш¸ ўзаро муросага келишиш мақсадида сешанба куни бир кунга танаффус эълон қилинган эди. Лекин¸ афтидан бу ҳам келишмовчиликларни бартараф эта олмади.

Миллий Кенгаш аъзолари ва вазифалари:

Аслида Ироқ Миллий Кенгаши 100 кишидан иборат бўлиши керак эди. Бироқ¸ чоршанба куни конференция раиси 81 кишининг тайинланганини эълон қилди. Кенгаш аъзоларининг тахминан 25 фоизини аëллар ташкил этади. Миллий Кенгаш 2005 йилнинг январ ойида ўтказилиши белгиланган умумхалқ сайловларига қадар Ироқ Муваққат ҳукумати фаолиятини назорат қилиб боради. Бошқача айтганда¸ муваққат парламент вазифасини бажаради. Кенгаш Бош вазири Ийяд Алавий ҳукумати қарорларига вето қўйиш салоҳиятига ҳам эгадир. БМТнинг Ироқдаги вакили Иброҳим Навага кўра¸ бу каби анжуман ўтказилиши Ироқда демократия томон ташланган муҳим қадам бўлган.

Миллий конференцияда иштирок этмаган гуруҳлар:

Хабарингиз бор¸ Миллий анжуманда Ас-Садр тарафдорлари қатнашмади. Ироқнинг Нажаф шаҳрида бир неча кундан буëн АҚШ қўшинлари шиалар руҳонийси Муқтадо ас-Садр етакчилигидаги

исëнчиларга қарши ҳарбий амалиëтлар олиб боряпти. Садр тарафдорлари АҚШ кучлари Нажафни тарк этишларини талаб қилмоқда. Ироқ шиаларнинг бошқа бир вакили Надим ал-Жадарий Нажафда отишмаларни тўхтатиш тўғрисида музокаралар қайта бошланмаса¸ анжуманни тарк этишини билдирган эди.
Шунингдек¸ айрим суннийлар ва курдлар вакиллари ҳам анжуман ишига эътироз билдириб¸ уни тарк этдилар. Кўпчилик иштирокчилар Кенгашга тайинланган аъзоларни маъқуллашмаганининг белгиси ўлароқ¸ йиғиндан чиқиб кетишди.

Анжуманда ўқиб эшитдирилган Ас-Садр мактуби:

Мактубда Муқтадо ас-Садр Миллий анжуманнинг барча талабларини қабул қилиши ëзилган. Анжуман Ас-Садрдан барча тарафдорлари қуролларини

топшириб¸ Имом Али мақбарасини тарк этишни талаб қилган. Бироқ¸ айрим кузатувчилар мактубни ҳақиқатан ҳам Ас-Садрнинг ўзи юборганига шубҳа билан қарамоқда. Нажафдаги ҳозирги вазият ҳам исëнчилар ўз қуролсизланмаганини кўрсатмоқда.

Муқаддас жойга кириб олган Ас-Садр тақдири:

Муқаддас жойларда қон тўкилмайди. Шу боис ҳам Муқтадо ас-Садр шиаларнинг муқаддас макони - ҳазрати Али мақбарасига кириб олган бўлиши мумкин. Ироқ Бош вазири Алавий мақбарага ҳеч қандай ҳужум қилиш режаси йўқлигини билдирди. АҚШ кучлари ҳам фақат ўзларига қарши отилган ўққа жавоб қайтараëтганларини айтишмоқда. Бироқ¸ Ироқ Муваққат ҳукумати Мудофаа вазири агарда Нажафдаги исëнчилар қуролларини ташламаса¸ қақшатқич зарбага учрашларини таъкидлади.

Ас-Садрнинг Ироқ ҳукумати талабларига муносабати:

Кеча ҳукумат талаббарини қабул қилишини билдирган Ас-Садр бугун уни рад этди. Ас-Садр ëрдамчиси Шайх Аҳмад ал-Шайбонийнинг Иммо Али мақбарасида мухбирларга айтишича¸ Ас-Садр ҳукумат талабларини рад этгани аниқ.
XS
SM
MD
LG