Линклар

logo-print

Электр энергияси нархи ошди


Зикрулло Ишонч Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси нархи яна оширилди. Янги тариф бўйича электр энергиясининг бир киловатти аҳоли учун 23 сўм 10 тийин миқдорида белгиланди.

Бунгача истеъмолчилар ҳар бир киловатт электр энергияси учун 21 сўм 30 тийиндан тўлар эди.

“Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси вакилининг сўзларига қараганда, электр энергияси баҳосининг оширилишига ёқилғи-ёнилғи маҳсулотлари нархининг кўтарилгани билан боғлиқ. Зеро, Тошкент ГРЭСи ёнилғи-ёқилғи ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқаради. Ўзбекистондаги электр станцияларининг аксарияти шундай тартибда ишлайди. Бундан ташқари, инфляция кучайгани ҳам нарх-навога таъсир кўрсатган.

Фуқароларнинг таъкидлашича, коммунал хизматлар, хусусан, электр энергияси учун тўловлар тўхтовсиз ошиб бораётгани аҳолининг турмуш тарзига салбий таъсир этмоқда. Зеро, бу тўловлар миқдори аҳоли олаётган даромадга мос эмас.
XS
SM
MD
LG